Леонид Слуцкий

Слуцкий: Ўзбекистондаги сайловлар одамларга жуда қулай ташкиллаштирилган

301
(Янгиланган 15:20 04.12.2016)
Слуцкийнинг фикрича, Ўзбекистондаги сайловлар одамларга жуда қулай ташкиллаштирилган, юқори даражада тайёргарлик кўрилган ва сайлов қонунчилиги ҳеч бир бузилишларсиз ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистондаги Президент сайловлари ўта юқори даражада ташкил этилган, деди сайловларда Россия давлат думаси делегацияси кузатувчиларига раҳбарлик қилаётган халқаро масалалар бўйича қўмита раҳбари Леонид Слуцкий Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.

Унинг фикрича, Ўзбекистондаги сайловлар одамларга жуда қулай ташкиллаштирилган, юқори даражада тайёргарлик кўрилган ва сайлов қонунчилиги ҳеч бир бузилишларсиз ўтмоқда.

"Одатда собиқ совет маконидаги мамлакатлардаги сайловларга танқидий ёндашадиган сайлов миссияларидаги ҳамкасбларимиз мазкур сайлов ўтказилишида ҳамда уни баҳолашда ушоқдек ҳам камчилик топа олишмайди, деб ўйлайман", — қўшиб қўйди у.

Бугун соат 6.00да бошланган Президент сайлови сайловчиларнинг 33%и овоз бериб бўлишгани боис бўлиб ўтди деб ҳисобланди. МСКнинг маълумотига кўра, соат 13.00 ҳолатига сайловда сайловчилар умумий сонининг 55%и (20 миллион 428 минг 891 киши) овоз бериб бўлди.

Сайловчиларнинг юқори даражадаги иштироки кўзга ташланмоқда, деди Слуцкий.

301
Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Ўзбекистонда коронавирус: 3 июль асосий хабарлари

71
Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 127 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9326  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 93 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 31 нафари — Тошкент шаҳрида (13 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 18 нафари аҳоли орасида), 3 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.

Айни пайтда 3137 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Даволанаётганларнинг 8 нафари – ўта оғир, 16 нафари – оғир, 230 нафари – ўрта оғир ҳолатда.

Ўзбекистонда 1,2 млндан ортиқ коронавирус тести ўтказилди. 65 мингдан ортиқ фуқаро тиббий назоратда.

28-ўлим

Тошкентда 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Тошкент шаҳрида яшовчи Ғ.Б. 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга "юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония" ташхиси қўйилган. Беморда шу куни коронавирус ҳам аниқланган. У доимий гемодиализ муолажасини олиб турган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

ЕИ ҳимоя воситалари

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинларига COVID-19 коронавирусига қарши шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди. Ҳарбийлар 830 дона махсус ҳимоя кийими, минг дона антисептик ва 15 минг дона ниқоб олдилар.

Мигрантларга ёрдам

Москвадаги меҳнат мигрантлари учун коронавирусга бепул тест топшириш имконияти яратилди. Москва шаҳри ва вилоятида меҳнат мигрантларини тиббий қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди. У Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ва Халқаро Шодиев фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 10,9 миллиондан ошди, 526 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,7 млн), Бразилияда (1,4 млн), Россияда (660 минг).

71
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Абдулманап Нурмагомедов

Москвада Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди

377
(Янгиланган 17:38 03.07.2020)
Москвада россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси – Абдулманноп Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Москвада UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси – Абдулманноп Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилди.

"Дўстлар, менга Абдулманноп Нурмагомедов дунёни тарк этгани ҳақида қайғули хабар етиб келди. Чечен халқи номидан Абдулманноп Магомедовичнинг оиласига ҳамдардлик билдираман", - деб ёзган Қодиров.

Сўнгги ҳафталарда Нурмагомедовнинг отаси оғир аҳволда Москва шифохоналаридан бирининг жонлантириш бўлимига ётқизилганди.

Май ойи бошида Абдулманноп Нурмагомедов Махачкаладан Москва касалхонасига ётқизиш учун махсус бортда олиб келингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Абдулманноп Нурмагомедов коронавирус тестидан ўтган, аммо таҳлил натижалари оммага эълон қилинмаганди.

14 май куни эса Абдулманноп Нурмагомедов инсультни бошдан кечиргани ва кома ҳолатига тушгани тўғрисида хабар берилганди.

Абдулманноп Нурмагомедов 57 ёшда эди. У Россияда хизмат кўрсатган мураббий ва нафақат ўғли, балки бир қатор машҳур россиялик UFC жангчилари билан ишлаган.

377