Қор ёғиши, архив сурат

Самарқанд вилоятидаги мактабларнинг иссиқлик таъминоти қай даражада?

541
(Янгиланган 18:22 20.12.2016)
Декабр ойи деярли тугаб бормоқда. Ҳаво совиб, қор-ёмғир бошланганига ҳам анча бўлди. Бундай об-ҳаво шароитида ўқувчиларнинг ўқиш самарадорлиги таълим муассасасининг иссиқлик билан қай даражада таъминланганига боғлиқ...

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Спутник Ўзбекистон мухбири берган маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти Булунғур тумани 23-ўрта таълим мактабида иссиқлик таъминоти масаласи ўта чатоқ. Бошланғич синф ўқувчилари синфхоналарнинг совуқлиги туфайли мактабга бормай қўйган.

"Синфхоналар жуда совуқлиги учун қўшниларимиз ўз фарзандларини мактабга юбормай қўйди. Чунки совуқ синфхоналар оқибатида ўқувчиларнинг аксарияти касал бўлиб қолмоқда", — деб таъкидлади мухбир.

Мактабдаги аҳвол юзасидан изоҳ олиш мақсадида мактабдаги иссиқлик таъминоти учун масъул мутасадди раҳбарларни излашга киришдик.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати вакилига ушбу савол билан мурожаат қилганимизда, у бу масала бўйича маҳаллий ҳокимиятга мурожаат этишимизни тавсия қилди. "Мактабларнинг қишки мавсумга тайёргарлик жараёнини ҳокимият назорат қилади", — дея қўшимча қилди у.

Шундан сўнг, Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси ва ундан сўнг Булунғур тумани Халқ таълими бўлими мудири билан боғландик.

Спутник Ўзбекистон нашрининг ушбу мурожаатидан кейин Булунғур тумани Халқ таълими бўлими мудири 23-мактабда бўлиб, синфхоналарда иссиқлик таъминоти қай даражада эканини шахсан кўздан кечирган.

"Синфхоналар иссиқлиги нормал ҳолатда. Паровой ишлаяпти. Синфхоналарга кечгача алоҳида печка қўшишга топшириқ бердим. Қўшимча чоралар кўрилади", — дея таъкидлади Спутник Ўзбекистон мухбирига Булунғур тумани халқ таълими бўлими мудири.

Эслатиб ўтмоқчимиз, 15 декабр куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коллеж ўқувчиларининг давомати назоратсиз қолаётганини, мутасаддилар бу масалага алоҳида эътибор қаратишлари зарурлигини таъкидлаб ўтган эдилар. Фикримизча, нафақат коллеж ўқувчилари, балки мактаб ўқувчилари давомати ҳам қаттиқ назоратга олиниши керак.

Қолаверса, ўқиш самарадорлиги кўп жиҳатдан таълим муассасаларининг иссиқлик билан қай даражада таъминланганига боғлиқлигини унутмаслик муҳим.

Мактаблардаги қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати даражаси мутасадди раҳбарлар томонидан келиб тушган шикоятлардан кейин эмас, балки мунтазам текшириб борилиши тарафдоримиз.

Зеро, қишнинг аёзли кунларида синф хоналарда мўътадил ҳароратни яратиш билан бирга дарсларнинг тўлиқ ўтилишига эришиш, ва энг муҳими, болаларнинг соғлиғини асраш Сиз раҳбарларнинг, асосий вазифангиздир.

541
Теглар:
синфхоналар, совуқ, мактабдаги аҳвол
Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев илм-фан ва инновациялар соҳасини танқид қилди

42
(Янгиланган 10:16 04.12.2020)
Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда илм-фан ва қишлоқ ҳужалиги ва саноат соҳалари орасида боғлиқлик етишмаётгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 4 дек -Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Республикадаги илм-фон ривожланиши соҳасидаги ишлар танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. 

Хусусан, сўнгги 4 йилда 28 та илмий ташкилот ва 4 та инновацион технопарк ташкил этилгани, олимлар иш ҳақи 3 баравар оширилгани ва илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини янгилаш учун катта маблағлар йўналтирилгани қайд этилди.

"Лекин, 100 дан зиёд илмий ташкилотлар фаолиятида сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ. Масалан, 24 та муассаса ўтган йили халқаро тан олинган журналларда бирорта ҳам илмий мақола чоп этмаган", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, инновация вазирлиги яратилаётган ноу-хаулар ва ишлаб чиқариш жараёни орасида боғлиқлик ярата олмаётгани қайд этилди.  

Мисол учун, инновацион ишланмалар учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилаётган бўлса-да, танлов натижаси бўйича бор-йўғи 29 миллиард сўмлик 51 та лойиҳа шакллантирилди, холос. Фанлар академияси тизимидаги 33 та илмий институт томонидан ўтган йили атиги 59 та патент олинган.

Совещание по развитию науки и инноваций

Ундан ташқари, ОТМларда илмий тадқиқотлар даражаси ўта паст, илм ва инновация масалалари бўйича масъул проректорлар умуман ишламаётгани қайд этилди.

Шунингдек, инновациялардан қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уруғчиликни ривожлантиришда, сув-хўжалигина янги тежамкор технологиялардан фойдаланиш масаласи ҳам кўтарилди. 

Саноатга ҳам илм-фан ёндашуви керак. Масалан, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида 3 миллиард тоннага яқин техноген чиқиндилар йиғилиб қолган. Йилига уларнинг 20 миллион тоннаси қайта ишланса, 2 тонна олтин, 8 тонна кумуш, 10 минг тонна мис ҳамда вольфрам, молибден каби нодир металлар олиш мумкин. Мутасаддиларга шу борада аниқ кўрсатмалар берилди. Батафсил қуйида танишинг.

42

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

374
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди, деди брифингда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 31-махсус сессияси доирасида Россия вакцинасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу халқаро шерикларда катта қизиқиш уйғотди.

"Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Гамалея институти фаолияти тўғрисида яна бир неча сўз айтмоқчиман. Улар нафақат Россияда оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки хорижий мамлакатларда Россия препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий бозорларга чиқиш учун иш олиб бормоқда", - деди Захарова.

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V: COVID-19 га қарши вакцина" виртуал тадбирида Россия препаратини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтишдан кейинги синовлар Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуелада ўтказилмоқда, бундан ташқари Бразилия ва бошқа давлатларда тест ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, " Спутник V" "кучли иммунитет ва антитаначалар жавоб" ни кўрсатди.

Ўз навбатида, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев “Спутник V”ни 40 мамлакатда тасдиқлаш учун ариза топширганини ва ушбу мамлакатлардаги назорат органлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг нархи дозаси 10 доллардан кам бўлади, "баъзи мРНК вакциналарига қараганда анча арзон".

374

Тошкент зоопарки ногирон болалар учун байрам уюштирди - видео

0
(Янгиланган 12:01 04.12.2020)
Агар болалар зоопаркка келиш имкони бўлмаса, зоопаркнинг ўзи уларнинг олдига боради, деган қарорга келишди Тошкент зоопаркида.

Халқаро ногиронлар кунида Тошкент зоопаркида ногирон болалар учун махсус мактаб тарбияланувчилари учун хайрия акцияси бўлиб ўтди. Болакайлар кун узун ҳайвонлар билан мулоқот қилиш, улар билан суратга тушиш имконига эга бўлишди. 

Агар болалар зоопаркка бориш имкони бўлмаса, зоопаркнинг ўзи уларнинг олдига келади, деган қарорга келишди Тошкент зоопаркида. Болалар  кун давомида қуён, оғмахон (хомяк), типратикан, денгиз чўчқаси ва маймунлар  болаларда катта қизиқиш, қувноқ кайфият ва ҳаяжон уйғотишди. 

Байрам кун узун давом этди. Унда болалар учун маҳаллий артистлар чиқишлари ва хомийлар совғалари топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Тошкентдаги 2-сонли ногирон болалар махсус мактабида 15 ёшдан катта бўлган болалар таълим олади. Уларнинг аксарияи ота-она қаровисиз қолган имконияти чекланган болаллардир.

 

0