Ўзбекистон Биринчи президенти  Ислам Каримов. Архив сурат

Самарқандда Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилади

1210
(Янгиланган 16:36 15.01.2017)
Дастлабки хабарларга кўра, Ўзбекистон Биринчи президенти ҳайкали Регистон майдонидан ўнг томонда жойлашган хиёбонда ўрнатилади.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Яқин йиллар ичида Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Ўзбекистон Бадиий академияси хабарига асосан.

Дастлабки маълумотларга қараганда, Ҳайкал Регистон майдонидан ўнг томонда жойлашган хиёбон марказида ўрнатилади. Ҳайкал ҳақида батафсил маълумотлар ҳозирча аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистоннинг Биринчи президенти ҳайкали яртиш бўйича танлов эълон қилинган эди. танлов шартларига кўра ижодий таклифларни қабул қилиш 2017 йилнинг 31 мартига қадар давом этиши, 10 апрелда эса махсус кўгазма ташкил қилиниши режалаштирилган.

Ушбу кўрик танлови ғолиби 25 минг доллар пул мукофоти олиши кўзда тутилган. Удан ташқари 2 ва 3 ўрин олган ижодкорлар 20  ва 15 минг доллардан мукофот олиши ва яна икки ижодий иш 5 минг доллардан махсус соврин олши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январида Самарқандда туғилган. Илк бор 1990 йилнинг 24 мартида Ўзбекистон ССР президенти лавозимиа сайланган Ислом Каримов Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки, энг мушкул йилларида муваффақиятли бошқариб, кўплаб ҳаётий муҳим ислоҳотлар ўтказди. 2016 йилнинг 2 сентябрида Ислом Каримов 78 ёшида инсулт оқибавтида вафот этди.

1210
Мясо, перец, чеснок и помидор на разделочной доске. Иллюстративное фото

Гўшт бўлаги тахтакачда “тирилиб кетди” - интернет фойдаланувчилари шокда

37
(Янгиланган 18:31 06.08.2020)
Гўшт бўлаги кесиш тахтасида қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларини шок ҳолатига солди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Гўшт бўлаги тахтакачда қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларини шок ҳолатига солди.

Малазиялик Yo!Artist никли фойдаланувчи видеони тармоққа жойлаштирди. Аёл ёзишича, унинг онаси гўштни пиширмоқчи бўлган эди, аммо у томир уришни бошлади. Аёл қўрқиб кетди ва таом пишириш фикридан қайтди.

Видеони кўрган кўпчилик фойдаланувчилар чиндан ҳам даҳшатга тушганини тан олди.

Бошқалар эса “бу ерда қўрқинчли нарсанинг ўзи йўқ – янги хом гўштда нерв тўқималари маълум вақт давомида қимирлашни давом этади”, - деб изоҳ ёзишди.

Видео ролик 950 минг марта томоша қилиниб, 13 мингга яқин изоҳ тўплади.

37
Плачущий ребенок

Фарғонада беш фарзандига алиментдан қарздор бўлиб қолган ота қочиб кетишни афзал кўрди

64
(Янгиланган 18:13 06.08.2020)
Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор вилоятдаги оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Фарғона вилоятида беш нафар фарзандига алимент тўлашни истамаган эркак оиласидан яширинишни афзал кўрди. Қидирувдаги "ношуд ота" шу кунларда қўлга тушди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот-хизмати раҳбари.

Таъкидланишича, 2016 йилдан буён алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ота - Т.Ғаниев - Фарғона вилоятидан бўлган. 2019 йил октябрь ойидан бошлаб давлат ижрочиси уни яшаш манзилидан топа олмай қолган. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилари ҳам у ҳақда маълумот бера олмаган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарийб бир йил мобайнида дараги бўлмаган ашаддий алиментчи жорий йил июль ойи охирида Ўзбекистон туманидаги боғдорчилик фермер хўжаликларида ёлланма ишчи сифатида ишлаб юрган жойида Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими қидирув гуруҳи ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Маъмурий баённома расмийлаштирилаётган вақтда эркак алиментдан қарзи - 11 млн 879 минг сўм пулларни танишлари орқали бўлимга олиб келтириб, 5 нафар фарзандларини ёлғиз катта қилаётган ундирувчи О.Ғаниевага нақд санаб топширган.

Шунингдек, ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида у келгусида алимент тўловларини ойма-ой тўлаб бориши, яширинмаслиги ва яшаш жойидан кетиб қолмаслиги ҳақида ваъда берган.

МИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йил 1 июль куни ҳолатига кўра, идорага келиб тушган 992 мингдан зиёд ижро ҳужжатларининг 245 мингдан ортиғини (24 фоизини) алимент тўловларига оид ҳужжатлар ташкил қилади. 2019 йилда бу кўрсаткич 224 мингтани ташкил қилган.

126 минг 710 га яқин алимент қарздорлари тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлса, 58 минг 190 га яқинининг ижро ҳужжати бўйича алимент пуллари давлат ижрочилари томонидан қарздорларга мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш орқали ундириб келинмоқда.

Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор вилоятдаги оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

64