Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин, архив сурат

Футболчилар ўз ўрнини Истоминга бўшатиб беришди - мухлислар фикри

610
(Янгиланган 17:02 20.01.2017)
Ўзбекистонлик Денис Истомин жаҳоннинг энг кучли теннисчиларидан бири Новак Жоковични мағлуб этгани интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокама қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин ўзининг шов-шувли ғалабаси билан интернетда ҳафта қаҳрамонига айланмоқда. Кечанинг ўзида интернет фойдаланувчиларининг аксарияти Истоминга бевосита боғлиқ статусларни ўз саҳифаларида эълон қилишга улгурдилар.

Энг қизиқ фикрлар ва статусларга қолдирилган изоҳларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Ўзбекистон" каналида ҳам Денис, "НТВ"да ҳам Денис, РенТВда ҳам Денис"…

"Ичкарида ким ўтирибди? Футболчилар?? Чиқар ҳаммасини! Қани-қани, Денис ака, ичкарига" — дея ҳазил статусни эълон қилган ўзининг facebookдаги саҳифасида Дима Қаюм исмли фойдаланувчи.

"Шу босқичнинг ўзидаёқ 100 000 доллар атрофида ютгандан кейин тўўрда ўтирадида", дея изоҳ қолдирган Қаюмнинг статусига Али Али никли фойдаланувчи.

"Футболчилар қайда? Уларни боксчилар чиқариб юбордию", дея ўз фикри билан бўлишган яна бир фойдаланувчи.

"Футболчилар дейсизми? Уларни анчадан бери ҳеч ким эсламайди-ю. Ҳа, уларнинг ўрнини боксчилар эгаллади. Мана энди теннисчи ҳам қўшилди", дея юқоридаги изоҳга қўшилади Қалдирғоч никли фойдаланувчи.

Узбекский теннисист Денис Истомин
© Flickr / Carine
Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин

Истоминнинг ғалабасини ўз ғалабасидек қарши олганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

"Офарин, Денис!!! Бу эслашга арзигулик ғалаба бўлди! Сиз учун чексиз хурсанд бўлдим. Ҳаётингизнинг қолган қисми шоду-хуррамликда ўтиши тилакдошиман! Офарин! Гап йўқ", — дея ўз туйғуларини изҳор қилган Жумадилла Усманов.

610
Теглар:
Денис Истомин, теннис, интернет

Пандемия шароитида Янги йилни қандай нишонламоқчисиз?

0
0
Картофель

Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак шифокор тавсияси

425
Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, картошкани пўчоғи билан истеъмол қилмаслик керак, чунки унда тупроқ ва ҳаводан зарарли моддалар тўпланади.

"Шунингдек, картошкани жуда юқори ҳароратда пиширмаслик керак", - дейди мутахассис.

Бунда қовурилганидан сўнг сабзавот ёғ ва токсинлар билан тўйинади, тозаланган картошкани қайнатиш ёки буғда пишириш яхшироқ, чунки бу ҳолда сабзавот максимал миқдорда озуқа моддалари - калий, натрий, Б6 витаминини беради.

Шифокор соғлиққа зарар бўлмаслиги учун 200-300 грамм картошкани ҳафтасига 2 марта истеъмол қилишни тавсия қилди.

425
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

494
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

494