Сотрудники ГАИ Ташкента вручают женщинам-водителям цветы к 8 марта

Жарима ўрнига гул: Тошкентда машина минган аёлларга гул совға қилишмоқда

262
Тошкентда пойтахт йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари машина минган аёлларга гул совға қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Тошкентда пойтахт йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг анъанавий акцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбир давомида йўл ҳаракати инспекторлари машинали хонимларга гул совға қилишади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ушбу акция бир неча йиллардан буён ўтказиб келинади ва барча аёлларга қувонч бағишлайди. Ҳозир инспекторлар шаҳар марказида, Ҳамид Олимжон метро бекати ёнида, Мустақиллик шоҳкўчаси ҳамда пойтахтнинг бошқа туманларида гул улашмоқдалар.

"Менга гул совға қилишди, жуда ажойиб, қоида бузганим учун жарима солишади деб ўйлагандим, менга гул совға қилишди ва бошқа қоида бузмаслигимни сўрашди", — деб ёзади интернет фойдаланувчиларидан бири. "Энг романтик милиционерлар бизникилар, баракалла!!!", — деб ёзади яна бир аёл. "Қойил, улардан норози бўлишади, лекин улар жуда муҳим ишни бажаришади", — дейди яна бир фойдаланувчи.

Фойдаланувчилар орасида байрам куни қоида бузиш мумкин деб ўйловчилар ҳам топилди.

"Улар гул совға қилишганини фақат интернетда кўряпман, кеча мени тўхтатишди. Табриклашади деб ўйловдим, йўқ, ҳайдовчилик гувоҳномамни олиб қўйишди", — деб ёздаи аёллардан бири.

Бугун аёлларга хурсандчилик улашишга пойтахтдаги айрим автомобиль ювиш шохобчалари ҳам қарор қилган.

"Бугун байрамни чин дилдан ҳис қилдим!!! Машинамни ювдиргани киргандим. Машинамни ювишди! Уларга пул бермоқчи бўлгандим, улар менга гулдаста совға қилишди ва бугун аёлларга бепул хизмат кўрсатишларини айтишди! Раҳмат йигитлар!!!", — дейди пойтахтда яшовчи аёллардан бири.

262