Взрыв в метро в Санкт-Петербурге

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

482
(Янгиланган 21:39 03.04.2017)
Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Владимир Путиндан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларини етказишни сўраган.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург метросида содир бўлган, бир неча кишининг умрига зомин бўлган, портлаш муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдарлик билдирди.

"Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради", — дейилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарда.

Бугун соат 14:30лар атрофида Санкт-Петербург метросида содир бўлган қонли теракт оқибатида 10 киши қурбон бўлди, 37 киши жароҳатланди. Ушбу фожеа муносабати билан дунё мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Владимир Путинга ҳамдардлик билдиришда давом этмоқда.

482
Мавзу:
Санкт-Петербургдаги теракт (8)
Аллея на Ганге

Оқилов болалар орасида ҳам коронавирус билан касалланиш кўпаётганини маълум қилди

18
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзосининг сўзларига кўра, ҳозирда педиатрик койкалар захираси тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда ҳам болалар орасида коронавирус билан касалланиш ортаётганини маълум қилди.

“Мана, мактаблар ишлашни бошлади. Табиийки, касалланиш сони бугунга келиб ошиб бормоқда. Минг афсус, Ўзбекистонда олдин болалар деярли касал бўлмаётганди, ҳозир болалар контингентининг ичида ҳам касалланиш бор. Шунинг учун биз педиатрик койкалар захирасини ҳам тайёрлаяпмиз ва педиатр кадрларни ҳам тайёрлаш режалаштирилган”, - деди у “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ 17 сентябрь куни Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошланган буён биринчи марта 11 ёшли бола вафот этгани маълум бўлганди.

Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли фуқаро 5 сентябрь куни туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган.

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган.

Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункалн гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси,  икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

18
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Скончался ветеран узбекского футбола Наримон Джалолов

Ўзбек футболи фахрийси Наримон Жалолов вафот этди

20
(Янгиланган 12:14 20.09.2020)
Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун, 20 сентябрь ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримов Жалолов 88 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрь куни туғилган. Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятларида кўплаб стадионлар қад ростлаган.

1968 йилда “Пахтакор” клуби раҳбари сифатида ишлаган ва ўша даврда жамоа Собиқ Иттифоқ кубогининг финалига қадар етиб борган эди. Мустақилликнинг илк йилларида ЎФФ вице-президенти лавозимида ишлаган.

Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукумат томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

20