Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси лойиҳаси

Лола Каримова отаси дафн этилган масканда қуриладиган мақбара суратлари билан бўлишди

2043
(Янгиланган 17:02 07.04.2017)
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан мазкур лойиҳани ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (Ёдгорлик ва меъморий обидаларни сақлаш Халқаро кенгаш) билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, юртимизнинг Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш мақсадида Президент Ислом Каримов дафн этилган масканда ёдгорлик мажмуасини барпо этишга оид қарор қабул қилинди, деб хабар қилди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Лола Каримова-Тиллаева.

Ислом Каримов қабри устида қуриладиган мақбара
Ислом Каримов қабри устида қуриладиган мақбара

Хабарга кўра, Республика комиссияси ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Бош бошқармаси томонидан Президент Ислом Каримов дафн этилган Ҳазрат Хизр масжиди мажмуаси ҳудудида мақбаранинг қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тақдим этилган.

Ислом Каримов қабри устида қуриладиган мақбара сурати
Ислом Каримов қабри устида қуриладиган мақбара сурати

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан мазкур лойиҳани ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (Ёдгорлик ва меъморий обидаларни сақлаш Халқаро кенгаш) билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

"Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС ташкилотлари ёдгорлик обидасини қуриш лойиҳаси билан танишиб чиқдилар. Мазкур халқаро ташкилотларининг мутаҳассислари 2016 йилнинг декабрь ойида Ҳазрат Хизр масжидига ташриф буюриб, қурилиш ишларини ЮНЕСКО мезонларига мувофиқ ҳолда, яъни Бутунжаҳон меъроси объектининг тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда амалга ошириш борасидаги тавсияларини Ўзбекистонга йўлладилар.

Ислом Каримов дафн этилган масканда қуриладиган мақбара
Ислом Каримов дафн этилган масканда қуриладиган мақбара

Лойиҳа устида олиб борилаётган иш жараёнидан мамнунмиз ва умид қиламизки, мақбарани қуриш бўйича ишлар яқин келажакда бошлаб юборилади. Ушбу фотолавҳада мақбаранинг келажакдаги кўринишига оид суратларни сизнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз", — дейилган хабарда.

2043
Теглар:
мақбара, Лола Каримова, Ислом Каримов

Пандемия шароитида Янги йилни қандай нишонламоқчисиз?

0
0
Картофель

Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак шифокор тавсияси

426
Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Юқори малака тоифадаги эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилиш усуллари юзасидан фикрларини билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, картошкани пўчоғи билан истеъмол қилмаслик керак, чунки унда тупроқ ва ҳаводан зарарли моддалар тўпланади.

"Шунингдек, картошкани жуда юқори ҳароратда пиширмаслик керак", - дейди мутахассис.

Бунда қовурилганидан сўнг сабзавот ёғ ва токсинлар билан тўйинади, тозаланган картошкани қайнатиш ёки буғда пишириш яхшироқ, чунки бу ҳолда сабзавот максимал миқдорда озуқа моддалари - калий, натрий, Б6 витаминини беради.

Шифокор соғлиққа зарар бўлмаслиги учун 200-300 грамм картошкани ҳафтасига 2 марта истеъмол қилишни тавсия қилди.

426
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

495
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

495