Мемориал советскому солдату на центральном кладбище в вене

МДҲ дипломатлари Австриядаги "Совет аскари" ёдгорлигига гул қўйишди

218
(Янгиланган 14:23 09.05.2017)
Ўзбекистон, Россия ва яна бир неча мамлакатлар дипломатлари Вена марказий қабристонидаги Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган аскарлар қабрига гул қўйишди.

ТОШКЕНТ, 8 мая — Sputnik. Россия ва МДҲ мамалкатлари дипломатлари Вена марказий қабристонидаги ҳамда Шварценберг майдонидаги Уруш йиллари ёдгорликлари пойига гул қўйишди, РИА Новости хабарига асосан.

Вена қабристонида Уруш йиллари Австрияни озод қилиш учун бўлган жангларда қурбон бўлган бир неч минг Совет аскарлари дафн этилган. Уларга атаб қурилган ёдгорликлар пойида йил бўйи гуллар қўйилади.

Бу йилги хотира маросимида Озарбайжон, Арманистон, Россия, Украина, Австрия, Чехия, Қирғизистон ва Ўзбекистонлик дипломатлар иштирок этишди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

218
Мавзу:
9 Май - муқаддас Хотира ва буюк Ғалаба куни (34)

Ўзбекистонда коронавирусдан 15-бемор вафот этди

151
(Янгиланган 18:08 31.05.2020)
Коронавирус аниқланган 63 ёшли пойтахтлик аёл ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. У сунъий нафас олдириш аппаратига уланган бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан 15-ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни “Covid-19” аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.

Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатдаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари  назоратида бўлган. Белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олдириш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

151

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 3600 тага яқинлашди

112
Сўнгги 7 соат ичида яна 29 кишида коронавирус тасдиқланди. Уларнинг аксарияти карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда яна 29 та янги коронавирус ҳолати аниқланди.

“2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3583 (+29) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 28 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2837 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган. Жами 14 та ўлим ҳолати қайд этилган.

112

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0