Бухородаги Дилкушо деҳқон бозори

Бухоро ҳокимлиги "Озодлик"нинг "Дилкушо" бозори ҳақида тарқатган хабарига раддия берди

1737
(Янгиланган 10:13 10.05.2017)
Айрим хориж ОАВлари Бухоро марказидаги "Дилкушо" бозори тадбиркорлар розилигисиз бузиб ташланаётгани, товон пули тўланмаётгани, ўрнига ўрин дўкон қуриб бериш ҳақида эса мутлақо гап бормаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бухоро ҳокимлиги ушбу ўзгаришлар фақат халқ манфаатлари учун бўлаётганини таъкидлаб, аҳолидан қўллаб-қувватлашни сўради

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Бухоро ҳокимлиги "Озодлик радиоси" тарқатган хабарга раддия эълон қилди.

Жумладан, Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати томонидан чоп этилган "Ўзгаришлар халқ манфаатларига хизмат қилади" номли мақолада бу борада тўхталиб ўтилган ва сарлавҳада "Бухоро шаҳридаги "Дилкушо" деҳқон бозори хусусида айрим хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларга муносабат", деган сўзлар келтириб ўтилган.

Ҳаммаси қандай бошланган эди?

Аниқлик киритиш лозимки, жорий йилнинг 18 апрел куни "Озодлик" Бухоро марказидаги "Дилкушо" бозори бузилиб, гипермаркетга айланиши ҳақида хабар тарқатди. Хабарда тадбиркорлар розилигисиз амалга оширилаётган бу ишлар айрим тадбиркорларнинг қон босими ошиб кетишига сабаб бўлгани таъкидланди.

Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати хориж ОАВларида эълон қилинган хабарларга жавобан "Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот аввало аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, улар турмуш даражасини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётганини" айтди.

Ўзгаришлар замирида эзгу мақсад ётибди

Ҳокимлик Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига уюштирган ташрифи ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ҳаётини юксалтириш, аҳолига қулай турмуш шароитларини яратиш борасида янги даврни бошлаб берганини қайд этган.

"Давлатимиз раҳбарининг ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини амалга ошириш мақсадида 2017-2021 йилларга мўлжаланган, шаҳарсозлик, саноат, кичик бизнес, транспорт, қурилиш индустрияси, қишлоқ хўжалиги, туризм, фан, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга оид умумий қиймати 3 триллион сўмдан ортиқ 4,5 мингта лойиҳа ишлаб чиқилиб, бу мақсадлар учун жорий йилнинг ўзидаёқ банклар, хорижий инвесторлар ҳамда ишбилармонлар ҳисобидан 1 триллион 32 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган", — деб ҳисобот берган ҳокимлик.

Ана шундай йирик лойиҳалардан бири сифатида 2017-2019 йилларда вилоятдаги барча деҳқон бозорларининг қайта реконструкция қилиниб, ушбу мажмуаларда замонавий савдо мажмуалари бунёд этилиши кўзда тутилгани таъкидланган.

Бозорларни реконструкция қилиш ҳақидаги қарорлар харидорлар учун қулай шароитлар яратиш, савдони ташкил этиш соҳасида замонавий талабларга мувофиқ савдо хизмати кўрсатишнинг илғор тажрибаси ва юксак маданиятини кенг тарғиб қилиш, мавжуд деҳқон бозорларини мукаммал реконструкция қилиш сингари эзгу мақсадларни ўзида мужассам этгани таъкидланган.

Бухорода қайта қуриладиган бозорлар рўйхати

Ҳокимлик хабарига кўра, 2017 йилда Бухоро шаҳридаги "Дилкушо", "Марказий деҳқон бозори", Когон шаҳридаги "Соҳибкор", Ғиждувон туманидаги "Ғиждувон" деҳқон бозорлари, 2018 йилда эса Бухоро шаҳридаги "Шарқ", Когон шаҳридаги "Саховат", Ғиждувон туманидаги "Зафаробод", Бухоро туманидаги "Гала Осиё деҳқонобод", Пешку туманидаги "Пешку-Навоий", шунингдек, Олот, Вобкент, Жондор, Шофиркон, Қоровулбозорлари, шунингдек, 2019 йилда Бухоро шаҳридаги "Тўқимачи" ҳамда Қоракўл ва Ромитан деҳқон бозорлари реконструкция қилинади.

Бозорларнинг ҳар бирида турли типдаги замонавий супермаркетлар қурилади, дейилган хабарда.

Дилкушонинг бузилиши сабаблари

Ҳокимлик айни пайтда Бухоро шаҳридаги йирик савдо мажмуаларидан бири ҳисобланган "Дилкушо" деҳқон бозори капитал реконструкция ва қайта қурилиши кўзда тутилганини айтиб ўтган.

Ўтган асрнинг 70-йилларида барпо этилган бозор ҳам меъморий ечим, ҳам аҳоли хавфсизлиги, ҳам санитария нуқтаи назаридан бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермай қолган эди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бундан ташқари, бозор атрофидаги расталар, ноқонуний қурилмаларнинг кўплиги, уларнинг режасиз жойлаштирилганлиги харидорлар ҳаракатланишига кўпгина ноқулайликлар туғдирарди.

Айни ушбу омиллар туфайли бозор фаолиятини бугунги замон стандартларига мос тарзда қайта ташкил этиш эҳтиёжи туғилгани айтилган.

"Бу борада янги кўринишдаги бозор ҳудуди аниқланиб, унинг лойиҳаси бир неча вариантларда ишлаб чиқилиб, улар орасида энг мақбули тасдиқланади", аниқлик киритган ҳокимлик.

Барча зарар қонунчилик асосида қопланади

Қарорда бозор қурилиши учун ҳудудлар тайёрланиши ҳамда бино ва иншоотлар бузилиши туфайли юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарлар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши кўрсатиб ўтилган.

Бунда савдо дўкони биносига эгалик ҳуқуқи мавжуд тадбиркорлар тегишли ҳужжатларни вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 мартдаги қарори асосида тузилган ҳудудий ишчи комиссиясига тақдим этган тақдирда уларга янгитдан қуриладиган бозор ҳудудидан тенг ҳажмда жой ажратиб берилади, дейилган.

Ҳокимликнинг бухороликларга мурожаати

"Шаҳар ҳудудида кенг кўламли ободончилик тадбирлари, кўп қаватли турар-жой бинолари, универсал спорт мажмуаси қурилиши ишларининг амалга оширилиши ҳам шаҳар чиройига кўрк қўшиш билан бирга аҳолини иш билан таъминлаш, улар турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Ушбу дастурларнинг амалга ошиши ўз навбатида ҳудудда туризмнинг ривожланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Бир сўз билан айтганда, юқорида қайд этилган амалий ҳаракатлар ва истиқболдаги дастурларнинг амалга оширилиши юртдошларимизнинг бевосита қўллаб-қувватлашларига ҳам боғлиқдир. Зеро шаҳримиз кўркига кўрк қўшишни истамаган юртдошларимиз бўлмаса керак", — дейилган ҳокимлик мурожаатида.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

1737
Теглар:
деҳқон бозорлари, Дилкушо, Бухоро
Аллея на Ганге

Оқилов болалар орасида ҳам коронавирус билан касалланиш кўпаётганини маълум қилди

23
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзосининг сўзларига кўра, ҳозирда педиатрик койкалар захираси тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда ҳам болалар орасида коронавирус билан касалланиш ортаётганини маълум қилди.

“Мана, мактаблар ишлашни бошлади. Табиийки, касалланиш сони бугунга келиб ошиб бормоқда. Минг афсус, Ўзбекистонда олдин болалар деярли касал бўлмаётганди, ҳозир болалар контингентининг ичида ҳам касалланиш бор. Шунинг учун биз педиатрик койкалар захирасини ҳам тайёрлаяпмиз ва педиатр кадрларни ҳам тайёрлаш режалаштирилган”, - деди у “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ 17 сентябрь куни Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошланган буён биринчи марта 11 ёшли бола вафот этгани маълум бўлганди.

Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли фуқаро 5 сентябрь куни туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган.

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган.

Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункалн гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси,  икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

23
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Скончался ветеран узбекского футбола Наримон Джалолов

Ўзбек футболи фахрийси Наримон Жалолов вафот этди

23
(Янгиланган 12:14 20.09.2020)
Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун, 20 сентябрь ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримов Жалолов 88 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрь куни туғилган. Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятларида кўплаб стадионлар қад ростлаган.

1968 йилда “Пахтакор” клуби раҳбари сифатида ишлаган ва ўша даврда жамоа Собиқ Иттифоқ кубогининг финалига қадар етиб борган эди. Мустақилликнинг илк йилларида ЎФФ вице-президенти лавозимида ишлаган.

Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукумат томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

23