Электро мотоцикл

Мажбурий ижро бюроси давлат инспекторлари мопедлар билан таъминланади

2533
(Янгиланган 14:21 10.07.2017)
Нима сабабдан МИБ давлат инспекторлари учун мопедлар харид қилинмоқда?

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюро давлат инспекторлари мопедлар билан таъминланади. Бу Ўзбекистон президентининг фармойишига асосан амалга оширилмоқда.

Фармойш талабларига асосан юклатилган вазифаларни тезкорлик билан амалга ошириш мақсадида Мажбурий ижро бюроси давлат инспекторлари учун мопедлар харид қилинади.

Мопедларни харид қилиш 15 июл кунига қадар амалга ошириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ушбу фармойишга асосан Мажбурий ижро бюросининг ягона қисқа ишонч рақами 1107 иш фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу рақам орқали электр энергияси ва табиий газ ноқонуний истеъмол қилиш ҳолатлари тўғрисида хабарлар қабул қилинади.

Ишонч телефон рақамлари ҳам 15 июлгача жорий этиш режалаштирилган.

2533