Портфель с документами

Ўзбекистон президентининг яна бир маслаҳатчиси тайинланди

2857
(Янгиланган 17:57 07.08.2017)
Туляганов Шавкат 2008 йилдан бери Ташқи савдо вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган

ТОШКЕНТ, 7 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Мирзиёев жорий йил 7 августдаги қарорга асосан Ўзбекистон президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига Шавкат Обиджанович Туляганов тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Тулягановга эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилди.

2857
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)