В Ташкентской области провели образцовую свадьбу для четырех пар

Мана, қандай бўлиши керак: Тошкент вилоятида "намунали тўй" ўтказилди

1050
Кеча Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида тўрт жуфтлик учун "намунали тўй" ўтказилди

TOШКЕНТ, 22 август — Sputnik. "Ҳумо" ресторанида "ортиқча исрофгарчилик ва дабдабаларсиз" умумий тўй ўтказилди, деб хабар беради UZ24 Аёллар қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Ёш келин-куёвларга ҳомийлар томонидан маиший техника ва ётоқхона мебеллари совға қилинди.

Қўмитадагилар бундай тўйлар бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилишди. Бунинг учун тўй маросимига тайёргарлик кўраётган оилалар билан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Илгарироқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аҳолини тўй ва оилавий маросимларни ихчам, ортиқча сарф-харажатларсиз ўтказишга чақирганди.

1050