Очередь у банкомата в Ташкенте

Нақд пул керакми: Тошкентдаги яна еттита бозорда банкоматлар ўрнатилди

503
(Янгиланган 16:57 22.08.2017)
"Микрокредитбанк" маълумотларига кўра, банк йилнинг сўнгига қадар Ўзбекистон бўйлаб 15 та банкомат ўрнатишни режалаштирмоқда.

TOШКЕНТ, 22 август — Sputnik. Тошкентдаги яна 7 та бозорда пулни нақдлаштириб берадиган банкоматлар ўрнатилди, деб хабар берди UZ24.

Хабарга кўра, айни вақтда "Аския" ва Бўзбозорда ("Ипотека-банк"ка қарашли), "Авиасозлар", "Қорақамиш" ва Сергели деҳқон бозорида (Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки), "Чилонзор" ("Микрокредитбанк") ва "Ўрикзор" савдо мажмуасида ("Ипак йўли банк") биттадан банкомат ишлаб турибди.

Маълумот берилишича, банкоматларга ҳар куни ўртача 30 млн сўм пул қўйилади.

"Микрокредитбанк" маълумотларига кўра, банк йилнинг сўнгига қадар Ўзбекистон бўйлаб 15 та банкомат ўрнатишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Халқ банки томонидан пойтахтнинг Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатилганди. Ушбу қурилма орқали бир кунда битта картадан 100 минг сўмгача нақд пул ечиб олиш мумкин, жараён 1,5 – 2 дақиқа давом этади.

503