Сборщики хлопка на поле

Шифокор ва ўқитувчиларни пахта теримига жалб қилиш таъқиқланди

3248
(Янгиланган 19:47 22.08.2017)
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2017 йилда пахта теримига болалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини жалб қилишни таъқиқлади.

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил пахта теримига ўқитувчилар ва шифокорларни жалб қилишни таъқиқлади, деб хабар қилмоқда Меҳнат вазирлиги.

"2017 йилги пахта терими мавсумида балоғатга етмаган ёшларни ҳамда меҳнат вазифасини ўтаётган тиббиёт ва маориф соҳалари ходимларини жалб қилиш мутлақ ман этилади", — дейилган хабарда.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори 8 август куни чиқарилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда оммавий пахта терими мавсуми сентябр-октябрь ойларига тўғри келади. Олдинги йилларда ўқувчилар, ўқитувчилар ва шифокорларни пахта теримига жалб қилинаётгани бир неча ОАВларда хабар берилган эди.

3248
Мавзу:
Пахта - Ўзбекистоннинг оқ олтини (28)