Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Жиззахда бир неча амалдорни ишдан олди

749
(Янгиланган 06:54 04.09.2017)
Жиззах вилоятига ишчи сафар уюштираётган Ўзбекистон президенти Мирзачўл тумани ҳокими ва вилоят Солиқ бошқармаси раҳбарини ишдан олди.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябр куни Жиззах вилоятига ишчи ташриф билан келди, "Ўзбекистон" телеканали хабарига асосан.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Мирзачўл тумани ҳокими Рустам Кенжаев ва вилоят Солиқ бошқармаси раҳбари Абдувалижон Мустановларнинг фаолиятини қониқарсиз деб топиб, уларни   ишдан олди.

Шунингдек, президент вилоята амалга оширилаётган ишлар, жумладан пахта терими мавсумига қандай тайёргарлик кўрилаётгани билан танишди ва вилоят фермерлари  билан учрашди.

749