Производство телевизоров на заводе компании Телебалт

Мол-мулкларидан айрилган фуқаролар қарзни бир кунда тўлашмоқда - МИБ

1185
(Янгиланган 21:21 21.09.2017)
Мажбурий ижро бюроси ходимининг ахборотига кўра коммунал хизматлар учун тўловларни турли важлар билан амалга оширмаган фуқаролар ҳали ҳам кам эмас

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Телефон ва телевизор олиб қўйилгач қарз бир кунда тўланди, деб хабар қилган мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ҳасан Пардаев "Зарафшон" нашрига.

Хабарда Бош прокуратура ҳузурида мажбурий ижро бюроси ташкил этилгач, коммунал қарздорликни камайтиришда ижобий натижага эришилаётгани қайд этилган.

Шунингдек, коммунал хизматлар учун тўловларни турли важлар билан амалга оширмаган фуқаролар ҳали ҳам кам эмаслиги қўшимча қилинган. Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан ёзма равишда огоҳлантирилиб, тўловдан қочишнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилгандан кейин ҳам лоқайдликда давом этаётганлар учрамоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳри Истиқбол кўчасида яшовчи Б.Ибрагимовга табиий газдан 1 704 871 сўм қарздор экани сабабли чақирув қоғози юборилган ва расмий равишда огоҳлантирилган. Фуқарога қарзни ихтиёрий равишда тўлаш учун берилган беш кунлик муддатда ҳам қарз тўланмагач, қарзни ундирув фуқаронинг мол-мулкига қаратилган. Қарздорга тегишли маиший ва электр жиҳозлар хатланиб, далолатнома тузилган ва реализация мақсадида олиб қўйилган.

Шундан сўнг фуқаро қарзларини бартараф этиб, "Самарқандшаҳаргаз" филиали ҳамда давлат фойдасига келтирган зарарни қоплаган.

Шу кўчада истиқомат қилувчи Б.Эрназаров ҳам табиий газдан 2 216 013 сўмлик қарзини ўз вақтида тўлашни истамаган. Натижада бу фуқаронинг ҳам хонадонидаги мол-мулклар олиб қўйилган.

Фуқаро бир неча йилдан буён қолиб кетаётган барча қарзларини ва давлатга келтирган зарарини тўлаган.

2017 йил 1 июль ҳолатига кўра Самарқанд вилоятида электр энергиясидан қарздорлик 328 миллиард, табиий газдан 299 миллиард сўмдан ошган. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг асосий вазифаларидан бири ана шу қарздорликка аниқлик киритиб, уни бартараф этишдан иборат.

1185
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

93
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

93
Разметка выделенной полосы для движения общественного транспорта

Тошкент кўчаларида “А” махсус ажратилган йўлаклар ташкил этилади - рўйхат

94
Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчаларда алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчаларда алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳридаги 10та кўча:

1. Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси);

2. Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси);

3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси);

4. Фарход кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси);

5. Лутфий кўчаси (Фарход кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси);

6. Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси);

7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси);

8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси);

9. Ахмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси);

10. Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмаси)га қадар алоҳида йўлаклар ажратиш кўзда тутилмоқда.

94
Теглар:
ИИВ, Тошкент, Ўзбекистон
Шавкат Абдукамилов, начальник управления науки, инновации и подготовки кадров агенства УзАтом

Абдукамилов: битирувчи-атомчилар дарҳол ўзбек АЭСи пультига яқинлаштирилмайди

41
"Ўзатом" агентлигининг Илм-фан, инновациялар ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Шавкат Aбдукамилов атом энергетикаси бошқаруви тизимига тўлиқ кириш имкониятига эга бўлишидан олдин атом соҳасидаги ёш мутахассисларни нималар кутиши ҳақида гапирди

Ўзбекистонда 2028 йилга қадар Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини барпо этиш режалаштирилган. Бироқ, кадрларни тайёрлаш жараёни анча олдин бошлаб юборилган. Хусусан, кадрлар нафақат Тошкентдаги НИЯУ МИФИ томонидан, балки республика олийгоҳларидаги алоҳида мухсус факультетлар томонидан ҳам тайёрланмоқда.

Шавкат Абдукамиловнинг сўзларига кўра, атом энергетикаси сингари энг муҳим соҳада мутахассисларни тайёрлаш олий таълим муассасасида олинган таълим билан чегараланмайди - бу тайёргарликнинг биринчи пиллапоясидир, холос.

"Бу, зинҳор, атомчи-битирувчилар дипломларини олганларидан сўнг дарҳол AЭС энергия блокларини бошқариш имкониятига эга бўлишларини англатмайди. Кадрларни тайёрлаш - узлуксиз жараёндир. Шу тарзда, ёш мутахассислар қурилиш жараёнида ва ишга тушириш босқичларида фаол иштирок этишади ва иш моҳиятини ўрганадилар. Бундан ташқари, Россиядаги шунга ўхшаш АЭСларда, хусусан, Нововоронеждаги АЭСда мажбурий стажировкалар режалаштирилган. Булардан ташқари, биринчи блок ишга туширилгандан сўнг, қурилаётган иккинчи блокнинг мутахассислари ўқув машғулотлари мақсадида ишлаётган реакторда ҳамкасблари билан биргаликда барча ҳаракатларни машқ қиладилар", - дея изоҳ берди "Ўзатом" вакили.

Aйтганча, Ўзбекистондаги бўлажак АЭСнинг биринчи объекти бошқарув панелининг тўлиқ ўлчамдаги моделига эга ўқув мажмуаси бўлади. Aйнан ушбу тренажерда станциянинг бўлажак операторлари тажрибали ҳамкасблари ва муҳандислар раҳбарлигида ҳар қандай фавқулодда вазиятларда ўз ҳаракатларини машқ қилиб, маҳоратларини оширишади.

Мамлакат атом саноати фаолияти учун кадрлар тайёрлаш методикаси ҳақида Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тингланг.

Абдукамилов: выпускников-атомщиков никто сразу не допустит к пульту АЭС
41
Теглар:
АЭС