Газовый электронный счетчик

Электр ва газ учун ноқонуний ундирилган 3 млрд сўм қайтарилди

451
(Янгиланган 11:12 17.10.2017)
Ўзбекистонлик электр ва газ истеъмолчиларига олдин ноқонуний ундирилган 3 млрд сўм қайтарилди.

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси 2,98 млрд сўм маблағ  истеъмолчиларга қайтарилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

2017 йилнинг бошидан буён Федерация электр ва газ таъминоти учун ноқонуний ундирилган тўловлар борасида аҳолидан 8173 та мурожаат олган. Мурожаатлар кўриб чиқилиб уларнинг 89 %и ижобий ҳал қилинган ва истеъмолчи фойдасига қайтадан ҳисоб-китоб қилинган.

Велопарад Леди на велосипеде в Москве
© Sputnik / Сергей Кузнецов

Аҳоли мурожаатлари орасида энг кўпи табиий газ ва электр учун ноқонуний ундирилган маблағларга таалуқли. Ундан кейин савдо-сотиқ, сув таъминоти ва коммунал хизматлар соҳаларига таалуқли мурожаатлар.   

"2017 йилнинг январ-сентябр ойларида Федерация истеъмолчилар билан 7,6 мингта учрашув ўтказди. Ушбу учрашувлар доирасида коммунал хизматлар соҳасига таалуқли бўлган 2208та, савдо-сотиқ соҳасига таалуқли 1371та, соғлиқни сақлаш соҳасига доир 576та, коммуникацияларга доир 240та, транспорт хизматига доир 307та, хизмат кўрсатиш соҳасига оид 242та, таълим соҳасига қарашли 280та ва бошқа йўналишларга доир 2446та аризалар қабул қилишган. 1184та ммурожаатлар борасида керакли муассасаларга уларни ҳал қилиш учун хатлар юборилган", — дейилган Федерация тарқатган расмий хабарда.

Федерация фаолиятида бу йил "Истеъмолчи билан мулоқот" хизмати ва фуаролар мурожаатларини қабул қилиш учун виртуал қабулхона очилган. Ундан ташқари истеъмолчилар федерацияга 1091 рақамли телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин.

451
Оповещение о наложении штрафа

Маъмурий жарима 15 кун ичида тўланса 25 % чегирма берилади - Олий суд

35
(Янгиланган 12:34 04.12.2020)
Келажакда маъмурий жарималарни ўз вақтида тўлаган фуқаролар учун жарима миқдоридан чегирмалар жорий этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 дек, Sputnik. Келажакда қонун ижросини ўз вақтида бажарган фуқаролар учун турли рағбатлантириш услублари ҳам ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, маъмурий жарималарни тез ва ўз вақтида тўлаган фуқаролар учун чегирмалар жорий этилиши мумкин.

Бу ҳақда АОКАда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Олий суд судъяси Абдурасул Эранов маълум қилди.

"Агар қарор топширилганидан сўнг у 15 куни ичида бажариладиган бўлса, жариманинг 75%ини тўлаш кифоя бўлди. Қолган 25% идан озод қилинади", - деди Эранов.   

Ундан ташқари, тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолиятлар соҳасида кўплаб қонунбузарликлар жиноят рўйхатидан чиқарилиб енгилроқ тоифага ўтказилиши, жазо чоралари енгиллаштирилиши ҳам кўзда тутилган.  

Маълумот учун, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш тартиб жорий этилган. Хусусан Россияда ҳайдовчилар белгиланган жаримани 2 ҳафта ичида тўлаган тақдирда жарима миқдоридан 50% чегирма берилади. 

35
Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев илм-фан ва инновациялар соҳасини танқид қилди

52
(Янгиланган 10:16 04.12.2020)
Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда илм-фан ва қишлоқ ҳужалиги ва саноат соҳалари орасида боғлиқлик етишмаётгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 4 дек -Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Республикадаги илм-фон ривожланиши соҳасидаги ишлар танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. 

Хусусан, сўнгги 4 йилда 28 та илмий ташкилот ва 4 та инновацион технопарк ташкил этилгани, олимлар иш ҳақи 3 баравар оширилгани ва илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини янгилаш учун катта маблағлар йўналтирилгани қайд этилди.

"Лекин, 100 дан зиёд илмий ташкилотлар фаолиятида сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ. Масалан, 24 та муассаса ўтган йили халқаро тан олинган журналларда бирорта ҳам илмий мақола чоп этмаган", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, инновация вазирлиги яратилаётган ноу-хаулар ва ишлаб чиқариш жараёни орасида боғлиқлик ярата олмаётгани қайд этилди.  

Мисол учун, инновацион ишланмалар учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилаётган бўлса-да, танлов натижаси бўйича бор-йўғи 29 миллиард сўмлик 51 та лойиҳа шакллантирилди, холос. Фанлар академияси тизимидаги 33 та илмий институт томонидан ўтган йили атиги 59 та патент олинган.

Совещание по развитию науки и инноваций

Ундан ташқари, ОТМларда илмий тадқиқотлар даражаси ўта паст, илм ва инновация масалалари бўйича масъул проректорлар умуман ишламаётгани қайд этилди.

Шунингдек, инновациялардан қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уруғчиликни ривожлантиришда, сув-хўжалигина янги тежамкор технологиялардан фойдаланиш масаласи ҳам кўтарилди. 

Саноатга ҳам илм-фан ёндашуви керак. Масалан, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида 3 миллиард тоннага яқин техноген чиқиндилар йиғилиб қолган. Йилига уларнинг 20 миллион тоннаси қайта ишланса, 2 тонна олтин, 8 тонна кумуш, 10 минг тонна мис ҳамда вольфрам, молибден каби нодир металлар олиш мумкин. Мутасаддиларга шу борада аниқ кўрсатмалар берилди. Батафсил қуйида танишинг.

52
Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с министром промышленности и торговли РФ Денисом Мантуровым.

Мирзиёев РФ саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди

0
Денис Мантуров самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Тошкент металлургия заводининг очилишига бағишланган тантанали тадбирлар доирасида Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлат раҳбари пойтахт ҳудудида амалга оширилган металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик ва замонавий корхонани ташкил этиш лойиҳаси Ўзбекистон ва Россия компания ва банклари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси эканини катта мамнуният билан қайд этди.

Ушбу заводнинг вужудга келиши кейинги йилларда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликда жиддий сифат ўзгаришлари кузатилаётганидан ҳам далолат беради.

Денис Мантуров самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда устувор қўшма дастур ва лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги режалар муҳокама қилинди.

Машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати, кўплаб бошқа тармоқларда юқори технологик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишда икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ўртасидаги кооперация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саноат кооперацияси лойиҳаларини, шу жумладан ташкил этилган қўшма Лойиҳа офиси фаолияти доирасида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳамроҳлик қилиш, шунингдек, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига инвестицияларни кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди.

 

0