Узбекские женщины беседуют на улице

Ўзбекистонлик хотин-қизлар масаласи Алла Пугачёванинг қўлидами?

1961
(Янгиланган 22:00 26.12.2017)
Ўзбекистон президентининг "Шу қўмита керакми ўзи?" деган саволига ўзбекистонликлардан "аёлларга ёрдам бермайдиган қўмитанинг кераги йўқ" деган жавоблар янграмоқда

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабр куни Олий мажлис сенати ва қонунчилик палатаси аъзоларига мурожаатнома йўллади. Президент Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини шакллантириш бўйича энг муҳим фикрларни ўз ичига олган 4 соатлик нутқи аввалида мамлакатдаги хотин қизлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбари хотин-қизлар масаласи бўйича қарорга қўл қўя олмаётганини айтар экан, жойларда аёлларни аҳволи жуда оғирлигини, жойлардаги раислар оддий аёлнинг дардини билолмаётгани, аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари соат сайин ошаётганини таъкидлади.

Мирзиёев Хотин-қизлар раиси Танзила Норбоева мана шу ҳолат ҳақида бонг урмаётганига тўхталар экан, шу қўмита керакми-йўқми деган масалани ўртага ташлади. Модомики керак экан, унинг фаолияти қай йўсинда бўлиши керак, шу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўриш кераклигини қўшимча қилди.

Президентнинг ушбу сўзлари интернет тармоғида, хусусан, "халқ билан мулоқот" гуруҳида ўзбекистонликлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

"Чекка қишлоқларда юришни қўя турайлик… олдига ўз муаммоси билан келганларни ҳеч бўлмаса тинглаб, расмиятчиликларни четга суриб ҳал қилишга киришсаям, биз хурсанд бўламиз", — деб изоҳ қолдирган Дилфуза Баймирова.

"Муаммони қаердалигини билмайди улар. Бу учун чекка-чекка жойларда яшаётган аёлларнинг ҳаёти билан танишиши керак! Улар эса кабинетда ўтириб бир нималарни ҳал қилмоқчи бўлишади", — деган Латофат исмли аёл.

Зулфия Искандарова исмли фойдаланувчи эса қўмита керак эмаслигини баён этган.

"Хотин-қизлар кумитаси ҳақиқатда керакмас қўмита, унинг ўрнига оилавий муаммоларни ечишга қаратилган қандайдир ижтимоий ташкилот керак", — деган аёл.

Президентнинг юқоридаги гапларига нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам ўз фикрларини билдиришган.

Хусусан, Александр Рустамов Хотин-қизлар қўмитаси ҳеч қандай наф бермаётганини билдирган.

"Бу қўмитадан фойда йўқ. Турмуш йўлдошим ноқонуний ишдан ҳайдалгани учун мурожаат қилган, аммо жавоб ҳам келмади", — деб ёзган у.

Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти Қўмитада ишни билмаса ҳам "юқоридан қўйилган" аёллар ўтиришини айтиб, ўз норозиликларини билдиришган.

"Алла Пугачёванинг Кавказда 3 соатлик концертдан кейин овози чиқмай қолиб чарчадим, концертни тугатаман деб турганида кавказлик томошабинлар: "Аллочка ты по сцене туда ходи — сюда ходи, петь не обязательно" дегани эсимга тушиб кетди", — қўмитада "шунчаки" ўтирадиган "раислар" ҳақида фикр билдирган Нариммат Йўлдошев.

"Махалла маслаҳатчисини асосий вазифаси хар куни оилалар билан, хотин-қизлар билан ишлаш: ночор оилаларга ёрдам бериш, шароит яратиш, тўғри йўл кўрсатиш унга йўналтириш. Лекин маслаҳатчилар мажлисма мажлис юришади, оилалар билан иши йўқ, раислар ўрнига ҳам мажлисга боради, қоғозбозлик билан шуғулланади", — деб изоҳ қолдирган Фарида.

Зебо Ҳайдарова қачонки хотин-қизлар қўмитаси фақат ўзининг иши билан шуғулланса, ҳаммаси жойига тушишини билдирган.

"Аммо ҳокимлар уларга топшириқларни юклагандан кейин, ўша ишни биринчи бажарадида. Пахта мавсумида кўринг, хашарчиларни рўйхатга олиш, отрядларни шакллантириш, теримчиларни рағбатлантириш, барча ишлар шуларнинг бўйнида. Куни бўйи далада юрса, қачон кимнинг хонадонига кириб, қизлар билан суҳбат қилади? Хотин-қизлар қўмитасининг аниқ белгиланган вазифаси бўлиши керак, қишлоқ хўжалиги ишларини ўз эгаларига топшириш керак", — деб ёзган Зебо Ҳайдарова.

Аксарият интернет фойдаланувчилари қўмитанинг кераги йўқ, деган фикрни билдирган бўлсаларда, президент танқидидан кейин қўмиталар фаолияти фаоллашиб қолар, дея умид билдирганлар ҳам йўқ эмас. 

1961
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

“Ўзархив” илк бор Амир Темур қабри очилиши суратларини оммага кўрсатди

6
(Янгиланган 17:50 26.10.2020)
Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилиши акс этган суратлар омма эътиборига ҳавола этилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. “Ўзархив” агентлиги Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилиши акс этган суратларни омма эътиборига ҳавола этди.

1941 йил Амир Темур қабрини очилиши экспедициясига академик Т.Н.Қори-Ниёзий ва антрополог М.М.Герасимовлар бошчилик қилган.

Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде
Агентство "Узархив"
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

Таъкидланишича, ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда. 

Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде
Агентство "Узархив"
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

1941 йилнинг апрель ойида Самарқанддаги Амир Темур, Улуғбек, Қозизода Румий даҳмаларини очишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган эди

6
Медицинский работник производит экспресс-анализ крови

Қайси қон гуруҳи COVIDга кўпроқ чалиниши маълум бўлди - вирусолог

77
(Янгиланган 16:54 26.10.2020)
Жамланган статистик маълумотларга кўра коронавирус билан касалланганлар орасида энг кўп учрайдигани - II гуруҳ ва энг кам учрайдигани бу - I гуруҳ.

ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Қайси қон гуруҳига мансуб кишилар COVIDга чалиниши аниқланди, деди Sputnik мухбирига тиббиёт фанлари доктори, шифокор- вирусолог, профессор Анатолий Альтштейн.

“Дарҳақиқат иккинчи қон гуруҳи – юқори рискли гуруҳ ҳисобланади: касалликка чалинганларнинг катта қисми – иккинчи қон гуруҳига мансуб кишилардир”, - деди профессор.  

Ўтказилган статистик изланишларга кўра, зараланганлар энг кам учрайдиган қон гуруҳи, бу - биринчи гуруҳ.

Шифокор айтишига кўра, ушбу статистик маълумотлар фақат коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ва қон гуруҳларининг бошқа хусусиятларини акс эттирмайди.

Эслатиб ўтамиз, дунёда биринчи ва иккинчи қон гуруҳлари энг кенг тарқалган қон гурҳлари ҳисобланади 35% ва 45 %,  учинчи гуруҳ – 15 %, 4 гуруҳ – 5%.

Шифокор- вирусолог Анатолий Альтштейн билан тўлиқ суҳбатни қуйида тинглаш мумкин.

Пациенты с какой группой крови чаще всего заболевают COVID — ответ вирусолога

77