Младшая дочь первого президента Узбекистана Лола Каримова-Тилляева с супругом

Лола Каримова-Тиллаева ҳаммани янги йил билан табриклади

853
(Янгиланган 18:07 31.12.2017)
Лола Каримова — Тиллаева ўзининг табригида кириб келаётган 2018 йилда барчага сиҳат- саломатлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат ҳамда ишларда равнақлар тилади

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Лола Каримова — Тиллаева Instagram шахсий саҳифасида ўзининг янги йил табригини эълон қилди.

"Мен ушбу йилни юрагимда муҳаббат ва барча кунлар учун шукроналик ҳисси ила якунлаяпман. Кириб келаётган 2018 йилда сиз ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат ҳамда ишларингизда равнақлар тилаб қоламан. Истардимки, ҳар бир хонадонда қут-барака ва ҳар бир инсон қалбида тинчлик, ҳотиржамлик ҳукм сурсин; одамлар ҳаётга тинч ва ишонч назари билан қарасинлар.

Уй, ишхона ва кўчаларда, бир биримизга кўпроқ хайрихоқ бўлайлик. Ривожланиш, ишлаш, яратиш ғояларига тўла бўлган инсонлар, ушбу орзу ва режаларини амалга ошириш учун имкониятларга эга бўлсинлар. Ер юзидаги барча болажонлар тўқ, соғлом ва бахтли бўлиб юрсинлар. Бугунги кундай қуёшли кунлар кўпроқ бўлаверсин ҳамда барча инсонлар яхшилик ва эзгуликка ишонсинлар", деб ёзган Лола Каримова.

I would like to wish everyone a very Happy New Year! I wish for many more sunny days like this one in this upcoming year. Let the New Year be filled with happiness, sunshine and joy! ✨ Я завершаю этот год с любовью в сердце и с благодарностью за все пройденное. В наступающем году я желаю вам и вашим семьям здоровья, Мира, любви и процветания! Я желаю чтоб мир пришёл во все дома, во все сердца, чтоб люди жили легче, смотрели на жизнь спокойно и уверено. Чтобы чаще в жизни было место общей доброжелательности. Чтоб те кто хочет расти- работать, творить, развиваться имели возможность успешно это делать. Чтоб дети на нашей планете были сыты, здоровы и веселы. Чтоб солнечных дней, как этот было больше и чтоб люди верили в доброту! ✨✨ Мен ушбу йилни юрагимда муҳаббат ва барча кунлар учун шукроналик ҳисси ила якунлаяпман. Кириб келаётган 2018 йилда сиз ва оила аъзоларингизга сиҳат- саломатлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат ҳамда ишларингизда равнақлар тилаб қоламан. Истардимки, ҳар бир хонадонда қут-барака ва ҳар бир инсон қалбида тинчлик, ҳотиржамлик ҳукм сурсин; одамлар ҳаётга тинч ва ишонч назари билан қарасинлар. Уй, ишхона ва кўчаларда, бир биримизга кўпроқ хайрихоқ бўлайлик. Ривожланиш, ишлаш, яратиш ғояларига тўла бўлган инсонлар, ушбу орзу ва режаларини амалга ошириш учун имкониятларга эга бўлсинлар. Ер юзидаги барча болажонлар тўқ, соғлом ва бахтли бўлиб юрсинлар. Бугунги кундай қуёшли кунлар кўпроқ бўлаверсин ҳамда барча инсонлар яхшилик ва эзгуликка ишонсинлар! ✨✨✨

Публикация от Lola Karimova-Tillyaeva (@lola_tillyaeva) Дек 30, 2017 at 10:23 PST

853