ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан айрим тоифадаги ишлаётган пенсионарлар учун нафақа тўлашнинг янги тартиби жорий этилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бундан буён, “Халқ…”, “Хизмат кўрсатган…” унвонларига сазовор бўлган пенсионерлар, уларнинг ишлаш ишламаслигидан қатъий назар – тўлиқ миқдорда нафақа оладилар.
Ундан ташқари, фан, адабиёт ва санъат соҳасида яратган ихтиролари учун гонорар ва муаллифлик ҳуқуқи тўловлари олаётган пенсионерлар ҳам нафақаларини тўлиқ миқдорда олишлари мумкин. Фақат бунинг учун улар ҳеч қаерда меҳнат шартномаси асосида ишламасликлари керак.
Тўланаётган қўшимча нафақа миқдори Давлат бюджети ҳисобидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Нафақа фонди ҳисобидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаётган пенсионерлар, айрим имтиёзли тоифалардан ташқари, белгиланган нафақа миқдоридан 50 %ини олишади.
Эслатиб ўтамиз, имтиёзли тоифадаги нафақахўрларга I ва II гуруҳ ногиронлари, Чернобыл ногиронлари, маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, диний таълим соҳасида ишлаётган аёллар ҳамда Иккинчи жаҳон уруши иш иштирокчилари ва меҳнат ветеранлари киради. Янги қарорга асосан ушбу имтиёзга эга бўлган фуқаролар сони янги тоифалар эвазига кенгайтирилди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрига қадар “тонировка” учун 82 125 та рухсатнома берилган. Жами 302 млрд 635 млн сўм пул маблағлари Ҳукумат қарорига асосан тўлов сифатида ундирилган.
ИИВ ДЙҲХХ органлари томонидан автотранспорт воситаларидан уларнинг ойнасини қорайтириш учун:
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 635-сонли қарори билан енгил шахсий автомобилларни орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) нархи БҲМнинг 10 бараваридан — 2 млн 230 минг сўмдан БҲМнинг 5 бараварига, яъни 1 млн 115 минг сўмга туширилган.
Шу сабаб, фуқаролар томонидан автомобилларни орқа ён ойналарини қорайтиришга талаб ортиб кетган. Юқоридаги қарор кучга киргач, бир кунда ўртача 320 та рухсатнома берила бошланган (илгари бир кунда ўртача 120 та рухсатнома берилган).
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилда 175,6 мигтта ўлим қайд этилган, ҳар 1000 аҳолига ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этган. Бундан Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил якунлари бўйича демографик рақамлари дарак бермоқда.
Бу 2017 йилги ўлимлар сонидан 14,7 мингтага (9,27 фоизга), 2018 йилги ўлимлар сонидан 20,7 мингтага (13,36 фоизга), 2019 йилги ўлимлар сонидан 21 мингтага (13,58 фоизга) кўп.
2020 йилда қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60,0 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,0 фоизи ўсимталардан, 7,2 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи овқат ҳзм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,4 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,6 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.
Вилоятлар кесими бўйича энг кўп ўлим ҳолатлари Тошкент шаҳрига (21,2 минг), Фарғона (18,5 минг), Тошкент (18,4 минг) ва Самарқанд (18,4 минг) вилоятларига тўғри келган. Энг кам ўлим ҳолати эса Навоий (5 минг) ва Сирдарё (4 минг) вилоятларида кузатилган.
Россияда махсус атом сув ости кемаси қурилиши якунига етмоқда. Қисқа вақт ичида унинг гидравлик синовлари бошланиши керак. Россия ҳарбий-денгиз флотига (ҲДФ) ушбу кема 2027 йилга қадар фойдаланишга топширилиши керак.
“Ульяновск” (09853 проект) туридаги субмариналарини қуриши Севмаш заводида 2017 йилда бошланган эди. Лекин кейинчалик кема конструкцияси замонавий тизим ва механизмлар билан тўлдирилган. Military Watch Magazine нашрига кўра, ушбу кемалар совет даврида қурилган “Борей” стратегик атом сув ости крейсерларининг кичрайтирилган нусхасидир.
"Ульяновск" сув ости кемаси "Хабаровск" ва "Белгород"дан фарқли ўлароқ, "Посейдон" - термоядровий торпедолар билан жиҳозлангандир. Яқин келажакда Россия шимолий флот таркибида камида иккита ана шундай торпедолар ташувчи кемалар бўлишини режалаштирган.
"Посейдон" - кўп мақсадли океан системаси бўлиб, у НАТОнинг Шарқий Европа ҳудудига кенгайиши ва Пентагоннинг зарба бериш потенциалини оширишга қарши жавобдир.
"Посейдон" - Россиянинг энг махфий лойиҳаларидан бири бўлиб, eшбу тизим ҳақида аниқ маълумот жуда кам тарқалган. У ҳақида бироз олдин чоп этилган эҳтимолий хусусиятлари ҳам мутахассисларга Россиянинг у ядровий ушлаб туриш тизими ҳақида тасаввур бериши мумкин.
"Ульяновск" — серияли субмарина бўлиб, "Хабаровск" концепциясининг давомчисидир. “Ульяновск” икки корпусли компоновкага эга бўлиши мумкин. Сув ости кемасининг узунлиги 113 метрга етиши, тўлиқ сув сиғими— ўртача 10 минг тоннани ташкил қилиши, сувга шўнғиш хусусияти 500 метргача бўлиши, сув остида ҳаракатланиш тезлиги 30 узелгача бўлиши мумкин. Кема 120 сутка давомида чекланмаган масофага автоном сузишда бўлиши мумкин. Экипаж – 100 киши.
Ульяновск 6та “Посейдон” торпедолари, “Калибр-ПЛ" қанотли ракеталари, "Циркон" гипертовуш ракеталар ва "Пакет-ПЛ" ўз-ўзини ҳимоя қилиш мажмуаси билан жиҳозланган бўлиши мумкин.
Россиянинг кўп мақсадли океан тизими душманнинг аваташувчи гуруҳларини, қирғоқдани нишонларни, ҳарбий базаларини ва қирғоқбўйидаги бошқа стратегик объектларини йўқ қилиши мумкин.
09851 ва 09853 лойиҳаларига мансуб сув ости торпедолари ташувчилари – яширин ва жуда қудратли бўлиши мумкин. Улар жаҳон океанининг исталган қисмида 4 ой давомида сув остида яширин жанговар хизмат олиб бориши мумкин. Ўз навбатида “Посейдон” аппаратлари - янада яширин ва янада автоном, жанговар вазиятда эса – умуман йўқ қилиб бўлмайдиган даражада ҳимояланган.
Россиянинг кўп мақсадли океан сув ости жанговар тизими – атом сув ости кемаси ва континентлараро термоядровий торпедолар, қандайдир маънода рус матрешкасини эслатади. Душманлар уни безовта қилмагани маъқул, жиддий сабаб бўлмаса - у ишга тушмайди.
"Посейдон" – ядровий двигателга эга бўлган сув ости аппаратининг узунлиги 20 метр, диаметри 1,8 м ва оғирлиги 100 тоннани ташкил қилади. У чекланмаган масофадаги нишонга зарба бериши, сув остига 1км чуқурликкача яшириниши, 100 узел (185 км/соат) тезликда ҳаракатланиши мумкин.
Ундан ташқари сув ости аппаратининг ўз сунъий онги бўлади ва ўз ташувчисидан бир неча минг км узоқликда мустақил ҳаракат қилиши мумкин. Қандай тезлик ва чуқурликда ҳаракатланишни аппаратнинг ўзи вазиятга қараб ҳал қилади. Унинг максимал тезлиги ҳар қандай хавфдан қочиб қаолиш имконини беради. Унинг турган жойини гидроакустик воситалар ёрдамида аниқлашнинг иложи йўқ.
“Посейдон” 10 км масофагача денгиз туби релльефига мувофиқ ҳаракат йўналишини белгилаши, нишонга етиб борганидан сўнг ҳам жанговар боши ишга туширилишини ойлаб кутиши ёки базага қайтиши мумкин. "Посейдон" жанговар қисмининг қуввати — 100 мегатонна тротилни ташкил қилади. Унинг “жанговар бошидаги” кобальт секция – душман ҳудудини максимал даражада радиоактив ифлослантириш учун мўлжалланган.
Бундай тафсилотлар Россияга билан “куч нуқтаи назаридан” гаплашишни режалаштирган “ҳамкорлар” учун атайлаб хабар қилинмоқда. Атом субмариналари ва стратегик торпедоларининг ушбу хусусиятлари, душман сувда ва қуруқликда мустаҳкам “ҳимоя гумбази” яратган ҳолда ҳам жавоб зарбаси бериш имконятини сақлаб қолиш учун яратилган.
Режалаштирилаётган 4та субмариналар – бу жаҳон океанида 24та “Посейдон” дегани. Forbes баҳо беришига кўра ушбу торпедолар ҳар қандай рақибнинг қирғоқ мудофаасини нольга тенглаштириши, авиаташувчи гуруҳларини йўқ қилиши мумкин. Ушбу тизим АҚШнинг ғарбий ёки шарқий қирғоғига мисли кўрилмаган миқдорида зарар етказиши мумкин. Бундай хусусиятга эга бўлган ҲДФ дунёда бошқа йўқ.
Вашингтон ўзининг ҲДФ ва хорижий ҳарбий базалар тармоғига ишонган ҳолда тажовузкор ташқи сиёсати олиб бормоқда ва бутун дунёни назорат қилишни режалаштирган.
Россия стратегик кўп мақсадли субмариналари яратишига сабаб, АҚШ ўз сув ости кемаларида 2,5 км масофага зарба бера оладиган “Томогавк” ракеталарини жойлаштириши сабаб бўлган, деб ҳисоблайди экспертлар.
“Посейдон”лар пайдо бўлиши Американи жиддий уйловга солган. Уларни ҳозир - жанг вақтида ушбу қуроллардан фойдаланиш халқаро ҳуқуқ нормаларини бузмайдими, деган савол қийнамоқда. Бу жавобсиз саволдир.
Россия “Посейдон”лари АҚШ олдин эга бўлган, икки океан ҳимоясидан маҳрум қилади. Термоядровий заряд билан жиҳозланган ақлли сув ости дронларининг борлигини ўзи америкаликларни тинчликка мажбурлайди, келишувчанлигини оширади. Бунга жавобан эса Вашингтон, улкан молиявий харажатлар қилиши, “қиёмат куни торпедоларига” қарши мутлақ янги ҳимоя тизими яратиши керак бўлади. Лекин бунга америкаликларнинг технологик қолоқлиги халал беради.
Келажакда эса, ядровий торпедолар йирик ҳарбий кемаларга, ёки гидрографик ва савдо кемалари кўринишидаги яширин кемаларда ҳам ўрнатилиши мумкин.
"Посейдон" тизими бугунг кунда мавжуд бўлган ҳеч қандай қуролланишни чекловчи тизимлар остига тушмайди ва улкан экспорт потенциалига эга. Халқаро қурол бозорида унга келишилган “жанговар бош” ўрнатган ҳолда ҳаридорларга етказиб бериш мумкин.
Ҳиндистон ва Хитой ушбу қуролни кўп ўйлаб ўтирмасдан сотиб олган бўларди. Хитой мутахассслари ана шундай технологиялар сув остида катта чуқурликда изланишлар ўтказиш учун идеал восита бўлиши мумкинлигини маълум қилишди. Дарҳақиқат “Посейдон” корпуси уни 14 кмгача денгиз тубига тушириш имконини беради.
Нима бўлгандан ҳам, Россиянинг ядровий энергия ёрдамида ҳаракатланувчи, стратегик континентлараро аппаратининг келажаги порлоқдир. Москва эса - ҳар қандай ноқулай ҳамкорлар билан “инсонпарварлик кучи” нуқтаи назаридан музокаралар олиб боришга тайёр.