Узбекские женщины

Ўзбекистон аёллари ўзгармоқда

1624
(Янгиланган 12:38 26.01.2018)
"Айни пайтда ҳаётингиздан нечоғли қониқасиз?" деган саволга 88,1 % аёллар ўз ҳаётидан мамнун эканликларини, 76,1 %и эса ўзларини бахтли ҳисоблашини маълум қилишган

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан "Ўзбекистон аёллари — 2017: ижтимоий мавқе ва кайфият" мавзусида ўтказилган сўров натижалари Ўзбекистон аёллари иқтисодий мустақил бўлишни хоҳлашини кўрсатди.

Тадқиқот натижаларига кўра, сўнгги йилларда аёлларда ўзларининг ҳуқуқий ҳимояланганига ишончи ортган. Респондентларнинг 81,1 %и ҳуқуқлари бузилса давлат, ижтимоий ва фуқаролик институтларидан кўмак олиши мумкинлигини билдирган.

Сўров натижалари аёлларнинг муносиб ва замонавий таълим олишга барқарор ижобий муносабатини кўрсатган — аксарият иштирокчилар (74,3 %) фикрича, замонавий аёл учун олий маълумот муҳим аҳамиятга эга, деган фикрни билдирганлар. Шунингдек, респондентларнинг кўпи аёллар уйдан ташқарида ҳақ тўланадиган ишга эга бўлиши лозим, деб ҳисоблайди. Бу аёлга оиланинг моддий фаровонлигига ҳисса қўшиш билан бирга, иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлиш имконини тақдим этади.

Тадқиқотлар аёлларнинг у ёки бу меҳнат фаолияти билан шуғулланишининг асосий сабабини аниқлади. Респондентларнинг 41,7 %и маълумоти ва малакасига мос касбда фаолият юритади, 30 %ни касбига хос ижодий хусусият жалб этган, улар ўзларини қизиқтирган фаолият билан машғул, ҳар ўнинчи аёл эса ишда ва оилада ўз мажбуриятини уйғунлаштириш учун эркин жадвал асосидаги иш ўринларини танлаган.

Сўровда қатнашган аёлларнинг кўпчилиги ўзини фаолият турини ўзгартиришга, янги касбни эгаллашга қодир, деб ҳисоблайди. Сўров натижалари мониторингидан аёлларнинг меҳнат муносабатлари фаоллашгани, 2015 йилда 69,5 фоиз бўлган кўрсаткич 2017 йилда 77,9 %гача ошгани маълум бўлди. Ўзига бўлган ишонч туфайли меҳнат муносабатлари фаоллашган респондентларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади.

Ўтказилган сўров натижасида Ўзбекистон аёлларининг фаол ишбилармонлик фаолиятига жиддий қизиқиши маълум бўлди: иштирокчиларнинг 20,2 %и тадбиркор сифатида фаолият юритади, 24,2 %и эса ўз ишини бошлаш истагида. Бундан ташқари, 84,2 % респондент аёллар ижтимоий-сиёсий фаолият билан шуғулланиши кераклигини маъқуллайди.

Сўров аёлларнинг аксарияти ҳаётда муайян мақсадларга эришишга интилишини кўрсатди. Иштирокчиларнинг ҳаётдаги асосий мақсади оила қуриш, унинг фаровонлигини мустаҳкамлаш, фарзанд тарбияси, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашдан иборатдир. Бунда аёлларнинг асосий қисми ўз мақсадига эришишига, орзу-истаклари рўёбга чиқишига қатъий ишонади.

"Айни пайтда ҳаётингиздан нечоғли қониқасиз?" деган саволга 88,1 % аёллар ўз ҳаётидан мамнун эканликларини, 76,1 %и эса ўзларини бахтли ҳисоблашини маълум қилишган.

Умуман, ўтказилган сўров давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида юз бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан бир қаторда Ўзбекистон аёлларининг тафаккури ва дунёқараши ҳам ўзгараётгани, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик онги ошаётгани, фуқаролик позицияси ва келажакка ишончи мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди.

1624
Аллея на Ганге

Оқилов болалар орасида ҳам коронавирус билан касалланиш кўпаётганини маълум қилди

50
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзосининг сўзларига кўра, ҳозирда педиатрик койкалар захираси тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда ҳам болалар орасида коронавирус билан касалланиш ортаётганини маълум қилди.

“Мана, мактаблар ишлашни бошлади. Табиийки, касалланиш сони бугунга келиб ошиб бормоқда. Минг афсус, Ўзбекистонда олдин болалар деярли касал бўлмаётганди, ҳозир болалар контингентининг ичида ҳам касалланиш бор. Шунинг учун биз педиатрик койкалар захирасини ҳам тайёрлаяпмиз ва педиатр кадрларни ҳам тайёрлаш режалаштирилган”, - деди у “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ 17 сентябрь куни Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошланган буён биринчи марта 11 ёшли бола вафот этгани маълум бўлганди.

Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли фуқаро 5 сентябрь куни туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган.

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган.

Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункалн гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси,  икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

50
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Скончался ветеран узбекского футбола Наримон Джалолов

Ўзбек футболи фахрийси Наримон Жалолов вафот этди

37
(Янгиланган 12:14 20.09.2020)
Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун, 20 сентябрь ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримов Жалолов 88 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрь куни туғилган. Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятларида кўплаб стадионлар қад ростлаган.

1968 йилда “Пахтакор” клуби раҳбари сифатида ишлаган ва ўша даврда жамоа Собиқ Иттифоқ кубогининг финалига қадар етиб борган эди. Мустақилликнинг илк йилларида ЎФФ вице-президенти лавозимида ишлаган.

Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукумат томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

37
Бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 Владимир Судец Военно-космических сил России

Россия Ту-160 самолётлари янги жаҳон рекордини ўрнатди

25
Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётлари 19 сентябрь куни янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Бугун узоқ парвозлар икки экипажи Ту-160 стратегик ракета ташувчиларида узоққа парвоз қилиш ва парвоз давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишди. Россия ҲКК учувчилари 25 соатдан кўпроқ вақт ҳавода бўлиб, 20 минг километрдан ортиқ масофани учиб ўтишди”, - Россия Ҳаво-космик кучлари узоқ парвозлар қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобилаш.  

Кобилаш ушбу тоифа самолётларда ҳали ҳеч ким бундан узоққа учмаганлигини қўшимча қилди.

2010 йилдаги аввалги рекордни ҳам Ту-160 ўрнатган. Ўшанда парвоз 24 соату 24 дақиқа давом этган.

Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози  йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

Америка журнали Россиянинг энг хавфли жанговар самолётини айтди

Парвоз ва қўниш Саратов вилоятидаги Энгельс аэродромида содир бўлди. Тўхтовсиз парвоз пайтида Ту-160 самолёти олти ва Ил-78 самолёти уч маротаба ҳавода ёнилғи қуйишни амалга оширди. Маршрутнинг айрим босқичларида ракета ташувчиларга Су-35 қирувчилари, шунингдек, хорижий давлатларнинг самолётлари ҳамроҳлик қилди. Россия бомбардимончиларининг парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилган.

25