Отабек Мурадов(слева)

Бош прокурор лавозимига президент маслаҳатчиси тайинланди

3012
(Янгиланган 18:10 31.01.2018)
Бироз олдин бош прокурор Абдуллаев МХХ раиси этиб тайинланганини хабар берган эдик.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бош прокурори этиб Отабек Муродовни тайинлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Отабек Бахриддинович Муродов Ўзбекистон бош прокурори лавозимига тайинланди. Бу борада президент қарори бор”, — дейилган хабарда.

Ушбу кунга қадар Ўзбекистон бош прокурори лавзомида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев Рустам Иноятов ўрнига Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинланганини бироз олдин хабар берган эдик.

Отабек Муродов бундан олдин прокуратура соҳасида ҳамда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

3012
Мавзу:
Ўзбекистон куч тизимидаги муҳим тайинловлар (9)