Шавкат Мирзиёев во время поездки в Сырдарьинскую область

Президент Сирдарёга ташрифини Мирзаобод туманидан бошлади

239
Шавкат Мирзиёев Мирзаобод туманидаги "Бек кластер" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхона билан танишди

ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятига келди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Хабарга кўра, президент Мирзаобод туманидаги "Бек кластер" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхона билан танишди.

"Бек кластер" корхонасига Сирдарё вилоятидан 18 минг гектар ер ажратилган бўлиб, мазкур кўп тармоқли кластер томонидан Мирзаобод туманида 100 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилган. Бу ерда йилига 25 миллион долларлик маҳсулот етиштириш, уларни 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини илмий асосда етиштириш ва сақлаш, харидорини ҳозирдан топиш зарурлигини таъкидлади. Иссиқхона конструкцияларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мева-сабзавотчилик бўйича мутахассислар тайёрлаш, кластер қошида илмий-амалий марказ ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳам кўздан кечирганлиги хабар қилинмоқда.

239