Россияда мигрантларга нисбатан миллатчилик 8 баравар камайган

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишЦентр содействия мигрантам в Волгограде
Центр содействия мигрантам в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Статистик маълумотларга кўра, Россияда Марказий Осиё фуқароларига нисбатан миллатчилик туфайли амалга оширилаётган жиноятлар сони 8 баравар камайган.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Евроосиё Таҳлилий клуби “Россияда Марказий Осиёлик мигрантларга нисбатан амалга оширилаётган жиноятчилик” мавзусидаги ҳисоботни чоп этди.

Беременная, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россияда қонуний туғиш мумкинми? Ҳомиладор мигрант аёллар учун эслатма

ИИВ статистик маълумотларига кўра, Россияда хорижий фуқароларга нисбатан амалга оширилаётган жиноятлар сони йилига 12-16,5 мингтани ташкил қилади. Бу мамлакатла содир этилаётган жиноятларнинг 0,7 %ини ташкил қилади ва нисбатан кам деб ҳисоблаш мумкин.

“Ундан ташқари бу хорижий фуқаролар томонидан Россияда амалга оширилаётган жиноятлар сонига нисбатан 3-4 маротаба кам”, — дейилган таҳлилий марказ ҳисоботида.

Марказ мутахасислари фикрга кўра Марказий осиёлик мигрантларга нисбатан содир оширилаётган жиноятлар сони унчалик кўп эмас.

Буни “Сова” нодавлат нотижорат жамоат ташкилоти  олиб борган кузатувлардан ҳам билиб олиш мумкин. Сова маълумотларига кўра, Россияда 2010 йилдан 2017 йилга қадар миллатчилик туфайли содир этилаётган жиноятлар сони 15 баравар камайган (419 тадан – 28 тагача). Марказий Осиё фуқароларига нисбатан 8 баравар камайган (91тадан – 11 тагача).

Ленинград гуруҳи солисти Сергей Шнуров - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Шнуров Марказий Осиёлик мигрант билан рэп куйлаш ниятида

“Сова” ННТ мутахассислари фикрига кўра, Россия жамоатчилигида миллатчиликнинг камайишига асосан икки нарса сабаб бўлган:

Миллатчи-экстремист гуруҳларга қарши ҳукуматнинг кескин кураши. Биринчидан, ушбу тоифадаги жиноятларга кескин жазо берила бошлади.

Украина воқеалари. Қўшни давлатда миллатчи кучлар ёрдамида юз берган фожеадан кейин Россия аҳолисининг катта қисми миллатчилик ғояси ҳақида ўз дунёқарашини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. Жамиятда бир миллатнинг иккинчиси устидан устунлиги ҳақидаги гап-сўзлар кескин камайди. Шунингдек, миллатчиликни қўллаб-қувватловчи митинглар ва ОАВларда ушбу ғояни ёқловчи мақолалар сони ҳам кескин камайди.

Евроосиё таҳлилий мақоласининг сўнггида Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўз мамлакатлари Россиядан кўра кўпроқ вафот этаётгани қайд этилган. Хусусан, ҳар 100 минг кишига Қирғизистонда – 556та, Тожикистонда – 410та ўлим тўғри келади. Россияда яшаётган қирғиз ва тожиклар орасида ушбу кўрсатгия 4-5 баравар кам.

 

Янгиликлар лентаси
0