Зироат Мирзиёева и Эмине Эрдоган

Зироатхон Мирзиёева Эрдўғоннинг рафиқаси Эмине билан учрашди

1061
(Янгиланган 18:19 30.04.2018)
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева бугун, 30 апрель куни Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдўғон билан учрашди. Бу ҳақда Туркия биринчи хоними ўзининг Twitterдаги саҳифасига пост ёзган.

"Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Зироат Мирзиёева билан учрашдик. Самимий меҳмондўстлик учун ташаккур", — деб ёзилган постда.

Президенты Узбекистана и Турции с супругами в резиденции Куксарой
Президенты Узбекистана и Турции с супругами в резиденции Куксарой

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган. 

30 апрель куни Кўксаройда олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди ўтди.

Музокараларда инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш, туризм, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
1061
Мавзу:
Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи (9)