Дети в медицинских масках

Ўзбекистонда болаларда аллергик касалликларни аниқлаш учун умумдавлат акцияси ўтказилади

169
(Янгиланган 09:41 12.05.2018)
Акция 2019 йил 1 январдан 1 июлгача оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида, шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига борган ҳолда бепул асосда ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбeкистoнда аллергик касалликларни эрта аниқлаш учун 18 ёшга тўлмаган ва хавф остида бўлган болаларни текшириш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилади.

Бу ҳақда Sputnik мухбири Ўзбекистон президентининг қарорига асосланиб хабар берди.

Акция 2019 йил 1 январдан 1 июлгача оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида, шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига борган ҳолда бепул асосда ўтказилади.

Бундан ташқари, Инновацион ривожланиш вазирлиги икки ой муддатда аллерген ўсимликлар чанги тўпланишини кузатишни ва муайян ҳудудда аллергия патологияси билан касалланган беморларни хабардор қилишни назарда тутадиган аэробиологик мониторинг тизимини яратиш таклифини ишлаб чиқади.

Ҳужжатда, аллергик касалликлар ташхисини ультразамонавий биологик микрочипларни қўллаган ҳолда ташкил этиш, шунингдек, келгусида Ўзбекистон аҳолисининг "аллергик паспортини" ишлаб чиқиш белгиланган.

Соҳани кадрлар билан таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтида аллергология ва клиник иммунология кафедраси ташкил этилади, 2018/2019 ўқув йилидaн клиник ординатурага қабул қилиш квотаси кўпайтирилади.

Шунингдек, келгуси ўқув йилидан "aллeргoлoгия вa клиник иммунoлoгия" мутaxaссислиги бўйичa мaгистрaтурa йўнaлиши oчилади.

169
Гостиница Узбекистан в центре Ташкента

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига кирди

82
(Янгиланган 17:06 29.10.2020)
“Gallup” Халқаро тадқиқот институти рейтингида Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Gallup” Халқаро тадқиқот институти “Глобал қонун ва тартиб” бўйича йиллик бутунжаҳон рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилган. Мамлакат 100 дан 92 балл тўплаган.

Всемирный индекс закона и порядка

Исландия, Қувайт, Норвегия, Aвстрия, Швейцария ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳам кучли ўнликка кирган.

Биринчи ўринни 97 балл билан Сингапур эгаллаган бўлса, Туркманистон (97) иккинчи, Хитой эса (94) учинчи поғонадан ўрин олган. Сўнгги ўринни 43 балл билан Афғонистон банд қилган.

Таъкидланишича, Сингапур бир неча йиллардан бери ушбу рейтингда етакчилик қилмоқда. Афғонистон эса кетма-кет иккинчи йил охирги ўринда қайд этилмоқда.

82
Теглар:
хавфсизлик, рейтинг, Ўзбекистон
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

161
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

161
Нападение с ножом на прохожих в Ницце

Ницца черковидаги ҳужум айни вақтда нималар маълум

17
(Янгиланган 18:01 29.10.2020)
Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Франция бўйлаб терроризм таҳдидининг максимал даражаси эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди.

Sputnik шу вақтгача маълум бўлган асосий хабарларни тўплади:

- эрталаб номаълум шахс пичоқ билан черковга кирди ва исломий шиорларни бақириб, 3 кишини пичоқлади, шу жумладан, маҳаллий нашрлар хабар беришича, бир аёл бошидан жудо қилинди.

- полиция ҳужум қилган шахсни қўлга олди, у касалхонада, ишни антитеррор прокуратураси олиб бормоқда

- ҳуқуқбузарнинг шахси ҳақида унинг ёшидан бошқа ҳеч нарса маълум эмас – 25 атрофида. Маҳаллий нашр ёзишича, у 21 ёшли тунислик.

- бутун Франция бўйлаб терроризм таҳдидининг максимал даражаси эълон қилинди, Макрон бугун фожиага йўлга чиқди ва эртага Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказади.

- ҳужум Европа раҳбарларини ҳайратга солди, Charlie Hebdo карикатуралари билан боғлиқ зиддиятга қарамай, Туркия ҳужумни қоралади.

- Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макронга ҳамдардлик билдирди.

17