Сопредседатель Центрального штаба ОНФ Станислав Говорухин на XVI съезде партии Единая Россия в Москве.

Режиссер Станислав Говорухин вафот этди

171
(Янгиланган 13:57 14.06.2018)
"Место встречи изменить нельзя", "Пираты XX века" каби фильмлар режиссери Станислав Говорухин вафот этди.

ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Россиялик кинорежиссер, сценарист ва давлат арбоби Станислав Говорухин 82 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Станислав Говорухин кўплаб машҳур кинофильмларни суратга олган. Улар орасида Владимир Высоцкий иштирокида суратга олинган "Вертикаль" ва "Место встречи изменить нельзя" фильмлари, ва ундан ташқари "Пираты XX века", "Капитан Грантни излаб", "Ўнта негр боласи ", "Ворошиловский стрелок", "Том Сойёрнинг саргузаштлари" ва яна ўнлаб асарлар бор.

Станислав Говорухин, кино санъатида ташқари Россиянинг ижтимоий ҳаёти ва давлат бошқарувида ҳам фаол иштирок этиб келган. У 2000 йилда президентликка номзод бўлган, ундан сўнг "Единая Россия" партиясининг фаол аъзоси ва депутат лавзимида ишлаб келган.

171