День рождения основателя ювелирного дома De Grisogono

Гулнора Каримованинг уйида 38 млн франкга тенг соат ва заргарлик буюмлари топилган - ОАВ

2046
Женевадаги бинода ҳуқуқни тартибот ходимлари тинтув вақтида соат ва заргарлик буюмларини, шу жумладан яқутли маржонларни ва катта қизил олмосли узукни топдилар.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Гулнора Каримованинг Женевадаги уйида ўтказилган тинтувлар вақтида қиймати 38 миллион Швейцария франкига тенг соатлар ва заргарлик буюмлари топилган. Бу ҳақда Швецариянинг Tages-Anzeiger нашри хабар қилди.

2008 йилда Гулнора Каримова БМТ ва Женева шаҳрида бошқа халқаро ташкилотларда доимий вакили лавозимига тайинланганди.

Бироқ 2013 йилда дипломатик дахлсизлигидан маҳрум этилди. Мамлакат прокуратураси томонидан жиноий ишлар қўзғатилиб, унинг ҳисобида бўлган 800 миллион франк маблағни музлатиб қўйилганди.

2015 йил август ойида Ўзбекистонда Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Октябр ойи бошида Гулнора Каримовага ноқонуний активларини мусодара қилиши истаги ҳақида Буюк Британия ҳукумати маълум қилганди.

2046