Ўзбекистонда LADA ўзининг барча моделларини сотувга қўйди

4273
Тошкентда LADA компанияси ребренингдан сўнг янги автосалон очди.

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Тошкентда LADA компанияси ребренингдан сўнг янги автосалон очди, деб хабар қилди ушбу компания матбуот хизмати.

Ўзбекистонда LADA Granta LADA Vesta Cross автомобиллари тақдим этилди. Янги очилган автосалон мамлакатда 12-чи автосалон бўлди.

Мутахассислар фикрига кўра, Ўзбекистон – компания ривожланишининг энг иқтиқболли йўналишлардан бири. Шу йил 10 ойида 2,1 минг дона автомобил сотилди. Энг кўп сотилган машина - LADA Vesta.

“Шундай қилиб, бугун мамлакатда LADAнинг барча моделлари сотувга қўйилди”, - дейилган компания сайтидаги хабарда.

Ноябрь ойи бошида Жанубий Кореянинг Hyundai Motor Company Ўзбекистон бозорига кириб келиш нияти борлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон автомашина бозорида узоқ йиллар давомида фақат республикада ишлаб чиқарилган автомашиналар хавола этилганди, бироқ 2017 йилда Россия “АвтоВАЗ”нинг сотувлар ўсиши буни ўзгартирди. Бугун Россия автомобил соҳасида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.

4273
Казахстанская авиакомпания SCAT получила разрешение на выполнение полетов по маршруту Актау-Ургенч-Актау.

Қозоғистон авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди

133
(Янгиланган 14:52 05.03.2021)
Қозоғистон парвозлар барча санитария-эпидемиология талабларини ҳисобга олган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг фуқаролик авиацияси қўмитаси матбуот хизмати келаси душанба, 8 мартдан бошлаб маҳаллий SCAT авиакомпанияси самолётлари “Актау-Урганч” йўналишида ҳафтасига икки маротаба парвозларни йўлга қўйишини маълум қилди.

Рейслар душанба ва чоршанба кунлари Боинг-737 самолётларида амалга оширилади.

Шу билан бирга, парвозлар барча санитария-эпидемиология талабларини ҳисобга олган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилишини таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Транспорт вазири – “Uzbekistan airways” АЖ бошқарув раиси Илхом Маҳкамов Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантриш вазири Бейбут Атамкулов билан телефон орқали мулоқот ўтказганди.

Унда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи автобуслари қатновларини тезроқ тиклаш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди. 

133
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Министр здравоохранения Узбекистана Абдухаким Хаджибаев вручил руководителю Роспотребнадзора Анне Поповой нагрудный знак Мехр-саховат

Роспотребнадзор раҳбари "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди

54
(Янгиланган 14:32 05.03.2021)
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Роспотребнадзор раҳбари Анна Поповага "Меҳр-Саховат" кўкрак нишонини топширди.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди, деб хабар қилди "Дунё" АА.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Анна Поповага кўкрак нишонини топширди. Тадбир сешанба куни Москвада бўлиб ўтди.

Анна Попова юксак мукофот учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.

COVID-19 пандемияси бошланганидан буён Роспотребнадзор Ўзбекистонга инфекцияни аниқловчи 140 мингта тест тўпламини тақдим этди, бу ССВ маълумотларига кўра, вирусни ўз вақтида аниқлаш ва тарқалишини олдини олишга имкон берди.

Шунингдек, Россиянинг етакчи мутахассислари ўзбек ҳамкасбларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун республикага юборилганди.

Бундан ташқари, ушбу ташкилот “СПИД инфосвязь” ташкилоти ва UNAIDS билан ҳамкорликда мамлакатимизга бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган кўчма диагностика мажмуаси ҳамда хавфли инфекцияларни (ОИТС, COVID-19 ва бошқалар) текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни тақдим этди.

54
Теглар:
Абдуҳаким Хаджибаев \\, соғлиқни сақлаш вазири, коронавирус, коронавирус пандемияси, Ўзбекистон, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Бегемот сиртлонлар овига халақит қилди, аммо ўлжа омон қолмади - видео

0
Кадрлар Жанубий Африкадаги Кругер миллий боғида олинган. Туристлар рация орқали яқин атрофда ов бошланганини эшитиб, кўрсатилган жойга етиб боришди.

Ёввойи итлар импалани тутиб олишди. Иккинчи антилопа сувга сакраб тушди ва йиртқичлар уни қирғоқда кута бошлашди.

Бу вақтда ёввойи итларга сиртлонлар қўшилди.

0