Жасур Арипов - первый зампред ГТК

Жасур Арипов Урбанизация агентлигига директор бўлди

549
Жасур Арипов 2018 йил февралидан буён Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

ТОШКЕНТ, 12 янв  — Sputnik. Президент фармони билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Урбанизация агентлигига Жасур Арипов директор этиб тайинланди, деб хабар қилди Podrobno.uz интернет нашри.

Жасур Арипов 2018 йил февралидан буён Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Аввалроқ у МИБ директорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Бироз олдин янги ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига вазир ҳамда унинг ўринбосарлари тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

549