Бир гуруҳ ҳарбийлар ва раҳбар ходимларга генерал унвони берилди

© Пресс-служба президента Узбекистана Награждение военных в День защитника отечества
Награждение военных в День защитника отечества - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга генерал унвонини берилганини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирлаш тантанали маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Маросимда Қуролли Кучлар сафида ва давлат идораларида кўп йиллардан буён муносиб хизмат қилиб келаётган ҳарбийлар ва раҳбар ходимларнинг бир гуруҳига генерал унвонлари берилиши маълум қилинди. 

“Генерал бўлиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг муқаддас орзуси. Сизларни ана шундай юксак унвонга эришганингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Лекин шуни доим ёдда тутишимиз керакки, ҳарбий хизматда ва давлат бошқарувида бундан ҳам юқори мартаба, бундан ҳам олий унвон бор. Бу – халқимиз, Ватанимизнинг ишончига, ўз муқаддас бурчига доимо содиқ ва муносиб бўлишдир”, – деди Шавкат Мирзиёев маросимда. 

Ундан ташқари маросимда, президент ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига давлат мукофотларини тантанали равишда топширди. Мукофотланганлар юксак эътибори, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаётгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдиришди.

“Сизларнинг юракдан билдирган фикрларингизни эшитиб, Ватанимиз ҳимояси ҳақиқатан ҳам содиқ ва мард, фидойи инсонлар қўлида эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, юртимиз осойишталиги ва хавфсизлигини сақлашдек масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман, – деди Президент миннатдорлик сўзларига жавобан.

Мақоланинг тўлиқ матни билан президент расмий сайтида танишишингиз мумкин.

© Пресс-служба президентаНаграждение военных в День защитника отечества
Бир гуруҳ ҳарбийлар ва раҳбар ходимларга генерал унвони берилди - Sputnik Ўзбекистон
Награждение военных в День защитника отечества
Янгиликлар лентаси
0