Скоростной поезд Afrosiyob

Ўзбекистон поездлари дунёнинг энг тезюрар поездлари рейтингидан жой олди

723
Ўзбекистон поездларининг энг катта тезлиги 255 км/соатни ташкил қилади. Операцион тезлик эса 250 км/соат.

ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Ўзбекистон энг тезюрар поездларга эга бўлган мамлкатлар ренйтингидан ўрин олди, деб хабар қилмоқда GoEuro нашри.

Хабарда айтилишига кўра, Global High-Speed Train  рейтингида Ўзбекистон Норвегия, АҚШ, Финляндиядан ҳам олдинга ўтиб 17 қатордан жой олди.

Рейтингни тузишда, поездларнинг энг катта тезлиги, операцион тезлиги, мамалкатнинг темирллар тармоғи узунлиги  ҳамда аҳолининг 1 км йўлга қиладиган харажати каби кўрсатгичлар ҳисобга олинган.

Рейтингнинг энг юқори қаторидан Япония, Жанубий Корея ва Хитой ўрин олган. Россия 15 қаторда жойлашган.

Нашрда ёзилишига кўра Ўзбекистон поездларининг энг катта тезлиги 255 км/соатни ташкил қилади. Операцион тезлик эса 250 км/соатни ташкил қилади. Ўзбекистон темирйўл инфратузилмасида тезюрар поездлар улуши 8,21 %ни ташкил қилади.

723