Прибытие поезда в Москву

Россияда маблағсиз қолган 500 киши Ўзбекистонга қайтарилди

302
Хорижда меҳнат қилувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Россияда оғир аҳволга тушиб қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Россия ҳудудида ҳужжатсиз ва маблағсиз қолган фуқароларга уйига қайтишга ёрдам берилмоқда, деб хабар қилди Меҳнат муносабатлари вазирлиги вазирлиги матбуот хизмати.

“Москва ва Санкт-Петербургдаги вақтинчалик ушлаб туриш марказларидан бугунга қадар жами 503 нафар одам олиб келинди”, - дейилган хабарда.

Уларнинг ҳар бири билан тиббиёт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимлари иш олиб бормоқда.

Россия ҳудудида маблағсиз, қийин аҳволда қолган фуқаролар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилади.

  • Возвращение трудовых мигрантов из Узбекистана на родину
    Возвращение трудовых мигрантов из Узбекистана на родину
    Министерство занятости и трудовых отношений Узбекистана
  • Трудовые мигранты возвращаются домой
    Трудовые мигранты возвращаются домой

1 / 3
Министерство занятости и трудовых отношений Узбекистана
Возвращение трудовых мигрантов из Узбекистана на родину
302