Диалог хокимията с жителями Ташкента

Жаҳонгир Ортиқхўжаев янги уйлар қурилишида энг катта муаммони айтди

0
Ҳоким сўзларига кўра - эски уйларда яшовчи аҳолининг 60 %и берилган компенсацияни олиб кўчишга рози бўлса, қолгани қарши бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Кеча Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтнинг долзарб муаммоларига бағишланган “Бугун - қурилиш, эртга – тарих” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳарда янги уйлар қурилиши давомида ҳокимият дуч келаётган энг катта муаммоларни айтиб ўтди.

– Уйлари бузилиш режасига тушган аҳолининг 60 фоизи берилган компенсацияни олиб, бошқа жойга кўчиб кетишга рози, бироқ қолганлари ўз уйидан кўчиб кетишни истамайди, – деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев. – Ваҳоланки, биз уларнинг ҳар бирига ҳозирги яшаб турган жойидан ҳам яхшироқ жойни таклиф қилиб чиқаяпмиз. Мақсадимиз аҳолини рози қилиш. Фуқароларимиз пойтахтимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри тушунишини истардик, деб Ортиқхўжаевнинг сўзларини келтиради ЎзА.

Мажлисда хабар берилишига кўра, бугун пойтахтда 750 мингта оила яшайди. Улардан 150 мингтасининг уйга эҳтиёжи бор. Шуни ҳисобга олган ҳолда Тошкентда 2019 йилда 20 мингта хонадон қурилиши режалаштирилган.

0