Церемония бракосочетания.

Ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади

509
“Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида” қонун лойиҳасини тайёрлади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-1-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 16-моддасининг (Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар) учинчи хатбошиси (насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида) қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;”.

Соғлиқни сақлаш, Адлия вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази қонуннинг ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлайди.

509