Президент Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с праздником

Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни байрам билан табриклади

288
(Янгиланган 11:03 08.03.2019)
Байрам тадбирида 28 нафар хотин-қизларга Зулфия номидаги юксак мукофотлар топширилди.

ТОШКЕНТ, 8 мар – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хотин-қизларини байрам билан табриклаб, уларга чуқур ҳурмат-эҳтиром ва энг эзгу тилакларини билдирди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

– Сизларнинг мана шундай очилиб, ҳаётдан рози бўлиб юришингиз учун, сизларнинг бахту саодатингиз учун доимо сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз. Истаймизки, мана шундай қувончли кунларимиз кўп бўлсин, – деди президент байрам тадбирида.  

Байрам тадбирда шунингдек 28 нафар фаол хотин-қизларга Зулфия номидаги давлат мукофотлари топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с праздником
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с праздником

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида шунингдек, халқ розилиги аввало, муҳтарама оналар, хотин-қизларнинг розилиги билан боғлиқлиги, уларнинг соғ-саломат бўлиб, бахтли яшашини таъминлаш барча ислоҳотларнинг асосий мақсади ва мезони экани таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с праздником
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с праздником

Тадбирда Ўзбекистоннинг барча бурчакларидан ташриф буюрган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар вакилалари тўкин дастурхон атрофида байрамни нишонлади. Тадбирда мамлакатимизда фаолият юритаётган чет эллик дипломат аёллар, жумладан, Франция Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси элчилари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли ваколатхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с праздником
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с праздником
288