Экспедиция на Арал

Миллий университет талабалари боғ яратиш учун Орол бўйига жўнаб кетишди

143
Тадбир доирасида Орол бўйида 2 гектар майдонда Миллий университетнинг ўқув-илмий майдончаси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Ўзбекистон Миллий университети талабалари Қорқалпоғистон республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида университет ўқув-илмий маркази яратиш мақсадида экспедицияга жўнаб кетишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ўрта ва махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати. 

“Мазкур экспедициядан кўзланган асосий мақсад - бўлғуси эколог, тупроқшунос ва биологлар иштирокида 2 гектар ерда Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув-илмий майдончасини ташкил этишдир. Бу мазкур ҳудудда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, Оролбўйи тупроғи, ўсимликлари, суви, унинг таркиби, хусусиятларини пухта ўрганишга асос яратади”, - дейилган хабарда.  

"Орол ва ёшлар" шиори остида ўтказилаётган ушбу ташаббус Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари, Қорақалпоғистон давлат университети талабалари билан ҳамкорликда бошланган. Экспедиция аъзлолари Тошкентдаги Жанубий темир йўл вокзалидан Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетишди.

Экспедиция на Арал
143