Мужчина сидит с ноутбуком на полу

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингдаги позициясини яхшиладими?

458
Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди.

Тузилган рейтингда 2019 йилнинг февраль ойига қадар дунёдаги мобил ва симли Интернет тезлиги ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

Ўзбекистон ўз позициясини бироз яхшилаган. Мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича икки позицияга кўтарилди ва 8,58 Мбит/с. тезлик билан 126-ўринни эгаллади. Симли интернет тезлиги бўйича эса 11,68 Мбит/с. тезлик билан рейтингга киритилган 177 давлат орасида 130-поғонадан ўрин олди.

Рейтингда мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринда Норвегия (67,34 Мбит /с), симли интернет тезлиги бўйича Сингапур (195,36 Мбит/с) кўрсатилган.

Қайд этиш жоизки, мобил интернет тезлиги бўйича МДҲ мамлакатлари орасида Қозоғистон 4 поғона юқорилади ва 80-ўринни (18,92 Мбит/с.) эгаллади. Россия 81-ўрин (18,85 Мбит/с.), Украина 91-ўрин (17,02, Мбит/с.), Қирғизистон 106-ўрин (12,58 Мбит/с.), Беларусь 114-ўринда (11,24 Мбит/с.) келтирилган. Рейтингнинг қуйи поғоналаридан Тожикистон ўрин олган. У 134-ўринни (6,20 Мбит/с.) эгаллади.

Speedtest рейтинги тезликни ўзи ҳисоблаб чиқади ва фойдаланувчиларнинг маълумотларига асосланган ҳолда тузади.

458

Ҳайдовчиликка ўқиётган шахсларнинг давомати онлайн назорат қилиниши мумкин

67
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганларнинг давомати ва ўқув жараёнини онлайн назорат қилиш йўлга қўйилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. 

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.

Эслатаб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

67
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси

Ўзбекистон шахмат билан шуғулланувчилар сонини оширади: қандай чоралар белгиланди

70
Шавкат Мирзиёев қарори билан Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Бунда 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини  3 фоизга етказиш назарда тутилган.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  • 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиёти кенгайтирилиб, яна қўшимча 150 та мактаб (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) 10 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 15 тадан мактаб) шахматга ихтисослаштирилади;
  • тегишли 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини “Жисмоний тарбия” фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш йўлга қўйилади ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатилади;
  • қолган барча мактабларнинг 2, 3 ва 4-синф ўқувчилари “Жисмоний тарбия” фани доирасида шахматга ўқитилади.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида мактабларда “Шахмат ойлиги” ташкил этилади.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир, шунингдек, шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири, Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири, Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири, Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” ташкил этилади.

Шунингдек, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилди.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

70