МИБ ходимларининг 570 нафари вазифасини "лозим даражада бажармагани" сабаб ишдан кетган

© Прокуратура Ташкентской областиСотрудники Бюро принудительного исполнения получили авто и мопеды
Сотрудники Бюро принудительного исполнения получили авто и мопеды - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мажбурий ижро бюроси ходимлари хизматдаги ташаббускорлиги, тезкорлиги, хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажарганликлари учун рағбатлантирилади

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Мажбурий ижро бюроси ташкил топгандан ҳозирга қадар минг нафардан зиёд бўшатилган ходимларнинг 570 нафардан ортиғи, хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган сабабли вазифасидан озод этилган, деб хабар қилди Sputnik мухбирига бюро матбуот-хизмати.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Пичоқланган МИБ ходими президент фармонига кўра "Жасорат" медали билан тақдирланди

Бюро ходимларини рағбатлантириш қай тартибда амалга оширилади, деган саволга "улар хизматдаги ташаббускорлиги, тезкорлиги, хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажарганликлари учун рағбатлантириладилар", дея жавоб берилди.

Рағбатлантириш турларига пул мукофоти, илгари берилган интизомий жазони амал қилиш муддати тугашидан аввал олиб ташлаш, фахрий ёрлиқ, совға, қимматбаҳо совға ва даражали унвон бериш кабилар кирар экан.

Шу билан бирга, Бюро органлари -  ўз вазифасини лозим даражада бажармаган ёки ножўя хатти-ҳаракат содир этган ходимларга нисбатан ҳам муросасиз муносабатда бўлиб келинмоқда. 

Ходимларга нисбатан интизомий жазолар ўз хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, Бюро ходими деган номга доғ туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун қўлланилади.

Бундай ходимларга ниссбатан хизматдан бўшатиш интизомий жазоси қўлланилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0