Высыхающее Аральское море

Норвегия Оролни қутқариш фондига биринчилардан бўлиб пул ўтказди

246
Норвегия Оролбўйи аҳолисини қутқариш фондига пул ўтказган биринчи хорижий мамлакат бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Норвегия биринчи бўлиб Ўзбекистонда ташкил этилган Оролбўйи ҳудудида инсоният хавфсизлиги фондига пул ўтказади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Норвегия ҳукуматининг Нью Йоркдаги офиси 9,5 миллион крона (1,1 миллион доллар) маблағ ўтказиш ҳақида шартнома имзолади”, - дейилган хабарда.

Ушбу фонд, ўртача ҳисобда 2 миллион киши яшаётган оролбўйи ҳудудига, 5 йил ичида 123,2 миллион доллар жалб қилишни режалаштирган.

Ушбу фонда очилган вақтида, Ўзбекистон ҳукумати 6,5 миллион доллар миқдорида биринчи тўловни амалга оширган эди. Фондга шунингдек Япония, Жанубий Корея, Германия ва Швейцариядан  тўловслар ҳақида шартнома имзоланган эди.

246