Мужчина сидит у компьютера

Ўзбекистонда биринчи “Бизнес-акселератор” ўқув маркази очилади

83
Сирдарё вилоятида биринчи “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази очилади.

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. “Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Қарор лойиҳасида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Сирдарё вилоят ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази қошида давлат муассасаси шаклидаги мактабгача ёшдаги болалар инновацион технопаркини ўз ичига олган “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ҳужжатда айтилишича, Марказнинг асосий вазифалари:

- юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда бозор иқтисодиёти тамойилларига мос келувчи ўқув курсларини ташкил этиш;

- мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун Болалар инновацион технопаркини ташкил қилиш ва фаолиятини таъминлаш;

- Сирдарё вилоятида кичик ишлаб чиқариш тадбиркорлик субъектларини ташкил этишга кўмаклашиш ва маркетинг соҳасида билим бериш;

- ёшларда тадбиркорликка бўлган қизиқишни уйғотиш, бизнесни юритиш қоидаларини ўргатиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш;

- қулай муҳитда ёш тадбиркорларнинг бизнесини йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашиш;

- замонавий ахборот ва инновацион педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда ўқитишни ташкил этиш;

- ўқув курсларини тамомлаган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун инвесторларни топишга кўмаклашиш;

- замонавий билимлар асосида ўсиб келаётган ёш авлодда футуристик дунё қарашни шакллантириш.

Қарор лойиҳасида қайд этилишича, марказни жойлаштириш ва фаолиятини ташкил этиш учун Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 86-уйда жойлашган Педагогика коллежига қарашли бўлган талабалар ётоқхонаси бинолари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилади.

83