Строительство домов в Сергелийском районе Ташкента

Сергелида қурилаётган арзон уй-жойлар бўйича эътирозлар юзасидан баёнот берилди

534
Ушбу ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, масала чуқур ўрганилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимияти Сергели туманида қурилаётган арзон уй-жойлар бўйича билдирилаётган эътирозлар юзасидан баёнот берди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу эътирозларнинг асосий қисми уй-жойларнинг нархи ошгани билан боғлиқ. Ҳокимияти вазиятни ўз назоратига олган.

“Аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, қонун доирасида ушбу ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, масала чуқур ўрганилмоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ишчи гуруҳ таркибига Тошкент шаҳар ҳокимияти, Олий Мажлиснинг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсмен), Қурилиш вазирлиги, банклар ҳамда “Ўзшахар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси ва бошқа тегишли ташкилотлардан мансабдор шахслар киритилган.

Ахборот уруши: Тошкент ҳокимлиги уй-қурувчилар "ҳужуми"га жавоб берди

Шунингдек, аҳоли вакиллари билан учрашиб, эътирозларини ўрганиш, фуқаролар хуқуқларини таъминлаган ҳолда вазиятни ижобий ҳал этиш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.

534