Доллары США изъятые правоохранительными органами

Қирғизистонга олиб чиқиб кетилаётган 2 миллион доллар тўхтатиб қолинди

158
Андижон вилоятида ичида 2,1 миллион АҚШ доллари билан Қирғизистонга чиқишга уринган автомобил тўхтатиб қоинди.

ТАШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Андижонда 2 116 501 АҚШ долларини Қирғизистононга олиб чиқишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон 24” телеканали.

Ушбу миқдордаги нақд пул ДХХ махсус операцияси давомида “Андижон-Қорасув” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия-3” русумли автомобиль ичидан топилган.

Автомобилни бошқариб кетаётган Раҳматилло Аҳмедов, чегара постларини четлаб ўтган ҳолда, пулларни Қирғизистон ҳудудига етказиб беришни режалаштирган бўлган.

Айни дамда ушбу иш юзасидан тегиши модда бўйича жиноий иш қўзғатилиб, текширув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ой давомида ДХХ Фарғона водийси ҳудудида бир неча бор йирик суммадаги нақд пулларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетишни тўхтатиб қолди.

Хусусан, 3 апрель куни Наманган  вилояти ҳудуди 2та автомобилда олиб чиқиб кетилаётган жами 1,5 миллиондан ортиқ АҚШ доллари тўхтатиб қолинган эди.

158