ИИББ йўлларни ҳарбий вертолётда назорат қилади

315
Тошкент ИИББ йўлларни вақтинча ҳарбий вертолётда назорат қилади. Кейинчалик ушбу мақсад учун махсус вертолётлар сотиб олинади.

ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik. Ички ишлар вазирлиги йўллардаги вазиятни назорат қилиш учун вақтинча Мудофаа вазирлигининг вертолётидан фойдаланади, деб хабар қилди Uznews. 

“Вақтинча Мудофаа вазирлигининг бир дона вертолётидан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинди. Келажакда ушбу мақсадда фойдаланиш учун иккита ихтисослаштирилган вертолётлар сотиб олинади”, - дейилган хабарда.

Вертолётнинг вазифаси йўллардаги вазиятни назорат қилиш бўлади. Шунингдек вертолёт ёрдамида йўллардаги пробкалар билан боғлиқ вазиятни чуқурроқ ўрганиш ва мониторинг қилиш мумкин бўлади.

“Бизда мавжуд фото ва видео қайд этиш тизими асосан чорраҳаларда ўрнатилган. Тепадан кузатиш имкони пайдо бўлса, биз вазиятни янада кенгроқ кўриш имконига эга бўлган бўлардик. Олинган маълумотлар асосида биз йўл инфраструктурасини ва белгилар тизимини ўзгаритиришимиз мумкин бўлади”, - деди ИИББ бошлиғи ўринбосари Азизхон Умархонов.   

Шунингдек, Умархонов вертолётнинг биринчи парвози 11 апрел кунига мўлжалланганини, лекин об-ҳаво шароити ва бошқа ташкилий масалалар бўйича кейинга қолдирилгани хабар қилди.

315