“Меҳрибонлик уйлари” болалари учун ОТМларда 1% квота ажратилади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишРабота приемной комиссии МФТИ
Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ота-онасиз қолган болалар учун Олий таълим масканларида давлат гранти асосида ўқиш ўринлари ажратилади. Бундай ўқувчилар сони ОТМ умумий талабалар сонидан 1 %гача бўлиши мумкин, дейилган президент томонидан имзоланган янги қарорда.

"2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталарини ажратиш тартиби жорий этилсин", - дейилган қарор матнида. 

Ушбу чоралар БМТнинг Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцяси ва қонунлари нормаларига асосан, жисмоний, интеллектуал, ахлоқий ва маънавий етук авлодни вояга етказиш мақсадида амалга оширилди, - дейилган ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда олий таълим масканларига қабул жараёнида бир неча жиддий ўзгаришлар жорий этилмоқда. Хусусан, абитуриентлар учун учтагача ОТМ танлаш имконияти, ундан ташқари ҳужжатларни электрон кўринишда топшириш ҳамда бошқа янги қулайликлар яратилган.

Янгиликлар лентаси
0