Празднование Курбан-Байрама в Москве

Ўзбекистонда диний муассасаларни рўйхатга олиш соддалаштирилади

110
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ваколатларидан диний ташкилотларни тугатиш ҳуқуқи чиқариб ташланди, диний ташкилот фаолиятини суд тартибида тўхтатиш белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда диний ташкилотларни рўйхатга олиш тартиби диний ташкилотларни ташкил этиш учун ташаббускорлар сонининг 100 кишидан 50 кишигача қисқартирилади, шунингдек, диний таълим муассасаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайтида маълум қилинди.

2019 йил 14 майда Ўзбекистон  Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросини мониторинг қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатга олиш, тугатиш тартибини янада мақбуллаштириш ва соддалаштириш бўйича халқаро эксперт тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш уларнинг марказий органлари учун давлат божи беш марта – ЭКОИҲ нинг 100 бараваридан 20 бараваригача ва диний ташкилотларнинг ўзи учун 50 дан 10 гача қисқартирилди. Рўйхатга олувчи органга ҳисобот бериш тартиби ва муддати йилига бир марта ҳисобот тақдим этиш талабларини белгилаш йўли билан соддалаштирилди.

Шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи органнинг ваколатларидан диний ташкилотларни тугатиш ҳуқуқи чиқариб ташланди, диний ташкилот фаолиятини суд тартибида тўхтатиш белгиланди.

Ишчи гуруҳнинг кенгайтирилган йиғилишида депутатлар, сенаторлар, вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари, диний ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

110

Спутник V вакцинаси 85 % одамларда енгил қабул қилинмоқда - Гинцбург

5
(Янгиланган 18:16 26.10.2020)
Спутник V - вакцинасини тахминан 15% одамларда тана ҳарорати ошиши, бош оғриғи ва мушакллар оғриши қайд этилган. Қолганларда - ҳеч қандай салбий таъсир сезилгани йўқ.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. "Спутник V" вакцинаси 85 % одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз қабул қилинмоқда, деди Гамалея номидаги НИЦЭМ директори Александр Гинцбург "Россия 24" телеканали эфирида. 

"Вакцинация қилинаётган кишиларнинг тахминан 15%ида вакцинанинг қўшимча салбий таъсири сезилмоқда. Қолган 85% - одамлар томонидан ҳеч қандай салбий таъсирсиз ва қўшимча ноқулайликларсиз қабул қилинмоқда", - деди Гинцбург.

"Спутник V" вакцинасининг салбий таъсири сифатида тана ҳарорати 38 градусга ошиши, бош оғриғи, мушаклар оғриши, укол қилинган жойининг қизариши кузатилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Спутник V" - коронавирусга қарши дунёда биринчи яратилган вакцина бўлиб, у 11 август куни Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтган эди. Вакцина одам аденовируси асосида яратилган бўлиб, икки босқичда инсон танасига киритилади. Вакцина яратувчилари уни коронавирусга қарши 100% самарали деб таърифлашмоқда. Вакцина болалар ва 65 ёшдан катталар, шунингдек аллергияси бор, сурункали касаллиги бор кишиларга тавсия этилмайди. 

5
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

“Ўзархив” илк бор Амир Темур қабри очилиши суратларини оммага кўрсатди

70
(Янгиланган 17:50 26.10.2020)
Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилиши акс этган суратлар омма эътиборига ҳавола этилди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. “Ўзархив” агентлиги Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилиши акс этган суратларни омма эътиборига ҳавола этди.

1941 йил Амир Темур қабрини очилиши экспедициясига академик Т.Н.Қори-Ниёзий ва антрополог М.М.Герасимовлар бошчилик қилган.

Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде
Агентство "Узархив"
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

Таъкидланишича, ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда. 

Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде
Агентство "Узархив"
Открытие могилы Амира Темура в мавзолее Гури Амира в Самарканде

1941 йилнинг апрель ойида Самарқанддаги Амир Темур, Улуғбек, Қозизода Румий даҳмаларини очишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган эди

70