Умид Ахмаджонов

МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқди

497
Бугун Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтади ва унда МОҚнинг янги раҳбари тайинланади.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik.Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқди, деб хабар қилди маҳаллий ОАВлар.

Хабарда айтилишига кўра бугун, 15-май куни Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтади ва унда МОҚнинг янги раҳбари тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов 2018-йил 16-январ куни Алишер Султонов ўрнига қўмита президенти этиб тайинланган эди. Аҳмаджонов қўмитага президентлик қилган даврда ўзбекистонлик спортчилар ютуқлари сони ошиб борди, Осиё ўйинларидаги ютуқлар сони бўйича рекорд янгилаганди.

497