Дегустация вин

Тошкентда янги ликёр-ароқ заводини қуришга доир ҳужжат тайёрланди

270
(Янгиланган 19:04 17.06.2019)
“Premium Uzbekistan” МЧЖ ҚК 2023 йил 1 январигача юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун йиғимни тўлашдан озод қилинсин”, - дейилган қарор лойиҳасида.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. “Тошкент шаҳрида янги ликёр-ароқ заводини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Қарор лойиҳасида таъкидланишича, Ўзбекистон президентининг 11.09.2017 йилдаги “Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3263-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

“қўшма корхонани ва қурилаётган заводни Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 23/35 манзилида жойлаштириш”, - дейилган ҳужжатда.

Қарорнинг 7-банд қўйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилган:

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Premium Uzbekistan” МЧЖ ҚКга лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидагиларга истисно тариқасида рухсат этилсин:

2020 йилнинг 1 июлигача қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич экспертизадан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш;

зарур ҳолларда энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида ёки тўғридан тўғри музокаралар олиб бориш йўли орқали, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан туриб малакали лойиҳалаштирувчилар ва экспертларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этиш;

энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида товарларни етказиб беришга тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан туриб ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан шартномалар тузиш;

қурилишда қатнашаётган пудрат ташкилотларига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ёқилғи-мойлаш материаллари лимитларидан ажратиш.

“Premium Uzbekistan” МЧЖ ҚКга “Premium Uzbekistan”, “Premium O‘zbekiston”, “Премиум Узбекистан”, “Премиум Ўзбекистон” фирма номлари (товар белгилари) бириктириш.

270