Сбор хлопка

Ўзбекистон мажбурий меҳнатга қарши Конвенцияга Баённомани ратификация қилди

84
Мазкур Конвенцияга Баённома 2014 йил 11 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томомнидан жорий йилнинг 25 июнь куни имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Конвенцияга Баённома 2014 йил 11 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган. Энди бу ҳужжат Ўзбекистон томонидан тан олинди.

Конвенциянинг ўзи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 492-I-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида пахта йиғим-терим жараёнига ихтиёрий равишда жалб этиладиган меҳнат билан банд бўлмаган фуқароларни дала марказларига жойлаштириш бўйича экспериментал лойиҳа амалга ошириш режалаштирилгани хабар қилинган эди.

84
Медицинский работник подключает пациента к аппарату ИВЛ

Ўзбекистонда коронавирус: 28 май асосий хабарлари

66
Бугуннинг ўзида 35 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 2 694 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 82 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 437  нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 32 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  2 668 нафар.

Айни пайтда 729 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Кореядан ёрдам

“Uzbekistan Airways” АЖнинг юк ташиш чартер рейс билан Жанубий Кореядан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди. Ўзбекистонга 20 та ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроват Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon Co., Ltd” компанияси кўмагида олиб келинди.

Мактабга қабул

Бу йил Ўзбекистонда биринчи синфга қабул жараёни июль ойидан бошланади. Бу ҳақда қуйидаги ҳаволада батафсил ўқишингиз мумкин.

Самарқандда катта қурилиш

Самарқандда ҳарбий шаҳарча ҳудудида 100 кишилик шифохона қуриляпти. Янги мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касалликлар - коронавирус даволанади. Шифохонада даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

Ҳарбий шаҳарчанинг ёндош ҳудудида 1000 кишилик карантин мажмуа қурилиши бошланди.

Юз киши карантинга олинди

Коронавирусга чалинган икки ҳайдовчи сабабли 100 га яқин киши карантинга олинди.

22 май куни Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р. Избоскан туманида яшовчи шериги, 32 ёшли Б.Қ. билан  биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган. Шу куннинг ўзида ҳар икки ҳайдовчидан коронавирус инфекциясига суртма олинган. Эртасига, 23 май куни Б.Қ. да гумон натижа қайд этилганлиги учун такроран таҳлил топширган, Р.Р.да эса касаллик аниқланмаган.

Лекин ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига чиқиб кетишган.

Эпидемиологик суруштирув натижасида Избоскан ва Балиқчи туманида Р.Р. ва Б.Қ. билан мулоқотда бўлган барча 100 нафарга яқин фуқаро 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,69 миллиондан ошди, 356 минг киши вафот этди. 2,35 миллион киши соғайди.

66
Педиатр, иммунолог-аллерголог, соведущий программы Жить Здорово  Андрей Продеус

Машҳур педиатр болаларга ниқоб тақиш нима учун хавфли эканини тушунтириб берди

143
Япония педиатрлари уюшмаси ота-оналарни коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарамай, икки ёшгача бўлган болалар учун ниқоб кийиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Педиатр, иммунолог-аллерголог, "Жить здорово" дастурининг бошловчиларидан бири, профессор, медицина фанлари доктори Андрей Продеус ёш болаларга ҳимоя ниқобларини тақиш қанчалик мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида гапирди.

Япония педиатрлари уюшмаси ота-оналарни коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарамай, икки ёшгача бўлган болалар учун ниқоб кийиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

Машҳур педиатр Андрей Продеус сўзларига кўра, бу фикр нафақат япон мутахассислари, балки бутун дунё педиатрлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Гап шундаки, ниқоб тақиш нафас олиш муаммоларига олиб келиши мумкин. Ҳатто катталар ҳам бу каби муаммоларни бошидан кечиришади, болаларни эса гапирмаса ҳам бўлади, дейди мутахассис.

"Шунга кўра, бу тавсия жуда оқилона. Болаларда вирусга сезувчанлик камроқ, чунки коронавирус илашадиган ва кўприк орқали ўтиб ҳужайраларга кириб борадиган рецепторлар болада катталарга қараганда камроқ бўлади, айниқса бу рецепторлар гипертония, ошиқча вазн билан оғриган кекса одамларда кўп бўлади", - деди педиатр Sputnik радиосига.

Шу билан бирга Продеус, ниқоб одамни вирусдан ҳимоя қилишига шубҳа қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳаммаси аксинча - шахсий ҳимоя воситаларини айнан касаллик ташувчиси тақиши керак.

Бундай ҳолда, ниқоб тақиш атрофдаги одамларни ҳимоя қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди мутаҳассис.

Агар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган ёши каттароқ бола ҳақида гапирадиган бўлсак, у инфекция манбаи бўлса, гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилади.

Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини радиоподкастда тингланг.

Известный педиатр объяснил, почему малышам опасно носить защитные маски от COVID-19
143
Государственный департамент США

АҚШ "ИД"нинг бош ташвиқотчиси ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

23
Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган. У ҳақдаги маълумот учун 3 миллион АҚШ доллари ваъда қилинган

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. АҚШ "Ислом давлати" террористик уюшмасининг катта раҳбари ва бош ташвиқотчиси Муҳаммад Хадир Мусо Рамадоннинг қўлга олинишида асқотадиган маълумот учун уч миллион долларгача мукофот пули тўлашга тайёр.

Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар бермоқда.

"У "ИД" уюшмасининг ОАВ соҳасидаги узоқ вақтдан буён ишлаётган ва юқори амалдорларидан бири бўлиб, оммавий ахборот воситаларида кундалик операцияларни, жумладан глобал тармоқдаги "ИД" тарафдорларининг контентини ҳам қўшиб бошқариб боради … Рамадон "ИД"нинг бутун дунё бўйича ташвиқот руҳидаги алоҳида шахсларни радикаллаштириш, ёллаш ва иғво қилиш  бўйича операцияларида муҳим рол ўйнаган. У айби бўлмаган фуқароларни қийноққа солиш ва оммавий қатл этиш саҳналари акс этган ташвиқот руҳидаги кўпсонли видеороликлар, мақолалар ва онлайн-платформаларни режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқариш бўйича раҳбарлик фаолиятини амалга оширган", - деб хабар қилади давлат департаменти.

Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган.

23