Президент мактабларида имтиҳонлар бошланди. Конкурс: 1 ўринга - 47 киши

513
Президент мактабларига имтиҳонлар бошланди, ҳужжат топширганлар жуда кўп - бир ўринга 47 киши тўғри келмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. ​Тошкент, Наманган, Хива ва Нукус шаҳарларида президент мактабларига қабул қилиш имтиҳонларининг биринчи босқичи бошланди, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги. 

Имтиҳонларнинг саралаш босқичи 29 июнь - 2 июль кунлари бўлиб ўтади. Ариза топиширган ўқувчиларнинг 22051 нафари ўзбек тилида, 4847нафари қорақалпоқ тилида ва 621 нафар инглиз тилида имтиҳон топшириш истагини билдирган.

Начались вступительные экзамены в президентские школы

Дастлабки босқичда (29 июнь - 2 июл) ўқувчилар математика фанидан имтиҳон топширади. Ўқувчиларга 30 та масалани ечиш учун 90 дақиқа вақт ажратилади. Имтиҳон саволлари Кембриж Университетининг Cambridge Assessment International Education бренди остида фаолият юритувчи Имтиҳон Кенгаши томонидан тайёрланган.

Саралаш имтиҳонлари натижаларига кўра асосий имтиҳонларда иштирок этадиган номзодлар аниқланади. Асосий имтиҳонлар мантиқий фикрлаш, мантиқ элементлари бўлган математика ва инглиз тили фани бўйича ташкил этилади. Асосий имтиҳонлар июль ойининг якунида бўлиб ўтилиши кутилмоқда.

Имтиҳоннинг барча жараёнларини Буюк Британиялик мутахассислар назорат қилади. Жавоблар текшириш учун Англияга юборилади ва натижалар 16 июль куни эълон қилинади, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Президент мактабларига ҳужжатларнинг қабул жараёни 2019 йилнинг 1 июнидан 22 июнь кунига қадар бўлиб ўтган эди. Шу вақт ичида 28 446 нафар номзод ҳужжат топширган бўлса, улардан 27 446 нафари кириш имтиҳонларининг саралаш босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Ҳудудлар бўйича энг кўп – 7724 та ҳужжат Наманган вилоятидаги Президент мактабига келиб тушган. Қорақалпоғистонда 7456 та, Хоразмда 6503 та, Тошкент шаҳрида 5763 та ҳужжат қабул қилинган.

Энг кўп – 8727 та ариза 5-синф учун қабул қилинган. Энг паст кўрсаткич 10-синфлар орасида – 2350 та.

2019 йилда очилиши кутилаётган 4та президент мактабларининг ҳар бирига 144 нафар ўқувчини қабул қилинади. Ҳар бир синфда 24 нафар ўқувчи таҳсил олади.

513
Дезинфекционная обработка в подъезде жилого дома

Эътиборсиз ҳайдовчилар туфайли 100 нафарга яқин фуқаро карантинга олинди

79
(Янгиланган 16:21 28.05.2020)
Россиядан келган ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига чиқиб кетишган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Андижонда коронавирусга чалинган ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги  100 нафарга яқин фуқаронинг карантинга олинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 22 май куни Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р. Избоскан туманида яшовчи 32 ёшли шериги Б.Қ. билан  биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган.

Шу куннинг ўзида ўрнатилган тартиб бўйича постдаги СЭОМ ходимлари томонидан ҳар икки ҳайдовчидан коронавирус инфекциясига суртма олинган. Эртасига, 23 май куни Б.Қ. да гумон натижа қайд этилганлиги учун такроран таҳлил топширган, Р.Р.да эса касаллик аниқланмаган.

Лекин ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига  чиқиб кетишган.

Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ўтказилган тезкор қидирув ва эпидемиологик суриштирув натижасида ҳар икки ҳайдовчининг ҳам ўз уйларидан топилган.

Шу орада дастлаб таҳлил натижалари гумон қилинган Б.Қ.да ҳам, у билан доимий мулоқотда бўлган иккинчи ҳайдовчи Р.Р.да ҳам  коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Эпидемиологик суруштирув натижасида Избоскан ва Балиқчи туманида Р.Р. ва Б.Қ. билан мулоқотда бўлган барча 100 нафарга яқин фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

Вазирлик яна бир бор барчадан уй карантини қоидаларига қатъий амал қилишни, жамоат жойларида бўлганда ёки коронавирус инфекцияси аломатларини ўзида сезганда дарҳол ўзини яккалаб, шифокорга мурожаат қилишни сўраган.

79
Строители

Самарқандда коронавирус беморлари даволанадиган шифохона қуриляпти

57
(Янгиланган 16:26 28.05.2020)
Ушбу мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касаллик даволанади. У ерда даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Самарқандда ҳарбий шаҳарча ҳудудида 100 кишилик карантин шифохона қуриляпти. Қурилишни бир ой муддат ичида якунлаш режалаштирилган. УзА. хабарига асосан.

“Янги мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касалликлар даволанади. Даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, мазкур ҳудуднинг ўзида тиббиёт ходимлари учун уй-жой қурилмоқда.

Ҳарбий шаҳарча ёндош ҳудудида 1000 кишилик карантин мажмуа қурилиши бошланган. 

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов қурилиш вазирлигининг масъул раҳбарлари билан биргаликда объект ва қурилиш лойиҳаси билан танишиб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди. Келгусида бу тиббиёт муассасаларини Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топшириш режалаштирилмоқда.

57
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Кобра

Пулсиз қолишдан қўрққан эркак рафиқасини илонга чақтириб ўлдирди

27
Ҳиндистоннинг Керала штатида истиқомат қилувчи 27 ёшли Сураж исмли эркак рафиқасини илон ёрдамида ўлдирди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ҳиндистоннинг Керала штатида истиқомат қилувчи эркак рафиқасини илон ёрдамида ўлдирди. Бу ҳақда India Today хабар қилди.

27 ёшли Сураж исмли эркак икки марта рафиқасининг жонига қасд қилишга ҳаракат қилди.

Биринчи марта - 2 март куни у ётоқхонасига заҳарли илонни қўйиб юборганди. Илон чақиши оқибатида аёл сал кам икки ой шифохонада даволанди.  

Кейинчалик шифохонадан чиққан аёл ота-онасининг уйига олиб келинди.

7 май куни Сураж унинг хонасида қолиб, ухлаб ётган хотинининг олдига кобрани қўйиб юборди. Бу сафар аёл омон қолмади.

Кўп ўтмай, эркак ўз хотинининг мулкига эгалик қилишга ҳаракат қилади ва марҳуманинг ота-онаси бу тергов учун сабаб деб ҳисобладилар.

Фожиа олдидан Сураж заҳарли илонлар эгаларига қўнғироқ қилгани, шунингдек, интернет орқали илонларнинг ҳатти-ҳаракатини ўрганиб чиққани маълум бўлди.

Полиция маълумотларига кўра, Сураж ажрашган тақдирда мулксиз қолишдан қўрқган.

27